$
12013.40 UZS
-36.04
163.87 UZS
-0.05
13831.03 UZS
-193.31
31° Кечаси 18°

Президентнинг Сирдарёга ташрифи “River Med Pharm” корхонасидан бошланди

12:35 / 04.12.2025

Президент Шавкат Мирзиёев 4 декабрь куни Сирдарё вилоятига ташриф буюрди. Сафарнинг биринчи манзили Сирдарё туманидаги “River Med Pharm” корхонаси бўлди.

Мазкур корхона Ўзбекистонда инфузион дори воситаларини ишлаб чиқариш бўйича етакчилардан бири ҳисобланади. Бугунги кунда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган инфузион эритмаларнинг 20 фоизи айнан ушбу корхонага тўғри келади.

Лойиҳанинг умумий қиймати 30 миллион доллардан ортиқ бўлиб, ҳозирги кунда корхонада 750 нафар одам доимий иш билан таъминланган. Корхона йилига 135 миллиард сўмлик қийматда 70 турдаги, умумий ҳисобда 114 миллион дона дори воситаларини ишлаб чиқармоқда. Маҳсулотларнинг 20 фоизи экспорт қилинаётгани корхонанинг халқаро рақобатбардошлигини кўрсатади.

Ноябрь ойида лойиҳанинг иккинчи босқичи ишга туширилиб, ишлаб чиқариш қувватлари янада кенгайтирилди. Корхона 30 миллион дона инфузион эритмалар, 70 миллион донадан ортиқ қуруқ антибиотиклар ва қарийб 20 миллион дона кўз-бурун томчиларини ишлаб чиқаради.

Давлат раҳбарига корхона маҳсулотлари ва навбатдаги режалари ҳақида маълумот берилди.

Келгусида корхонада ишлаб чиқариладиган маҳсулот турлари 200 хилга етказилади. Бу босқичда шиша ва пластик идишлардаги инъекция учун эритмалар, шунингдек, таблетка ҳамда капсулалар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Иш ўринларининг сони мингтагача оширилади.

Президент шу ерда вилоят фаоллари ва нуронийлар билан мулоқот қилди.

Иқтисодиёт, саноат, қишлоқ хўжалиги, ёшлар тарбияси ва ҳудуднинг келажагига оид муҳим масалалар юзасидан очиқ суҳбат бўлди. Давлат раҳбари одамлардаги ташаббускорлик ислоҳотлар самарасини оширишда ҳал қилувчи омил эканини таъкидлади.

“Ўзгаришлар, аввало, маҳаллаларда сезилиши керак. Сизлар одамлар билан доимий мулоқотда бўлиб, ёшларга тўғри йўл кўрсатишингиз зарур. Ҳаммамиз уйғоқ ва фаол бўлсак, ҳаракатларимиз, олиб бораётган ислоҳотларимиз албатта натижа беради. Сирдарёга катта режалар билан келганмиз. Сизларни эшитиб, бамаслаҳат бу режаларни амалга оширамиз”, – деди Президент.

 



														
														“Портлаш оқибатида 6 киши ҳалок бўлди” – ФВВ

“Портлаш оқибатида 6 киши ҳалок бўлди” – ФВВ

Дастлабки маълумотга кўра, 4 та автомобиль ҳамда 2 та ер остидаги ёқилғи сақлаш резервуари ёниб зарарланган. Президент топши…
17:40 / 08.06.2026

														
														9 июнь кунги об-ҳаво маълумоти

9 июнь кунги об-ҳаво маълумоти

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўли…
17:25 / 08.06.2026

														
														Қаршидаги “заправка”да портлаш содир бўлди

Қаршидаги “заправка”да портлаш содир бўлди

Олинган маълумотларга кўра, ҳодиса жойига зудлик билан қутқарув бўлинмалари етиб бориб, портлаш оқибатида юзага келган ёнғин…
15:02 / 08.06.2026

														
														Бугун Ўзбекистон МТЖ Нидерландияга қарши ўртоқлик ўйинини ўтказади

Бугун Ўзбекистон МТЖ Нидерландияга қарши ўртоқлик ўйинини ўтказади

АҚШдаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионатига тайёргарликни давом эттирмоқда.
12:15 / 08.06.2026

														
														Тошкент ва Хоразмда наркосавдогарлар ушланди

Тошкент ва Хоразмда наркосавдогарлар ушланди

Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида …
11:38 / 08.06.2026

														
														4 минг долларга иш ваъда қилган шахс ушланди

4 минг долларга иш ваъда қилган шахс ушланди

Сурхондарёда 4 минг доллар эвазига департаментга ишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахс ушланди.
17:09 / 07.06.2026

														
														Aura.uz — Ўзбекистон ҳақидаги сифатли фото ва видеолар жамланган илк медиа банк ишга тушди

Aura.uz — Ўзбекистон ҳақидаги сифатли фото ва видеолар жамланган илк медиа банк ишга тушди

Контент маркази томонидан Ўзбекистоннинг бой маданияти, бетакрор табиати ва замонавий қиёфасини акс эттирувчи Aura.uz медиа …
19:09 / 06.06.2026

														
														Сайёҳлар хавфсизлиги ва туристик суғурта тизимини такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди

Сайёҳлар хавфсизлиги ва туристик суғурта тизимини такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди

Туризм қўмитаси раиси Азиз Аққулов раҳбарлигида туризм соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлар иштирокида очиқ мулоқот ўткази…
15:25 / 06.06.2026

														
														Қашқадарё вилоятида истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқариш цехи фош этилди

Қашқадарё вилоятида истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқариш цехи фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қарши шаҳри бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро С.Ғ. “Чи…
12:42 / 06.06.2026

														
														50 йилдан ошган кўп қаватли уйларда қайта режалаштириш тақиқланди

50 йилдан ошган кўп қаватли уйларда қайта режалаштириш тақиқланди

Президент фармонига кўра, фойдаланиш муддати 50 йилдан ошган кўп квартирали уйларда қайта режалаштириш ишларини амалга ошири…
09:04 / 06.06.2026

Бу ҳам қизиқ

Энди автобусга чиқишда йўл ҳақини тўлашингиз шарт бўлади

Энди автобусга чиқишда йўл ҳақини тўлашингиз шарт бўлади

2026 йил 1 сентябрдан бошлаб шаҳар автобусларида йўлкира автобусга чиқиш вақтида тўланиши мажбурий бўлади.
17:21 / 04.06.2026
6 июнь куни қандай об-ҳаво кузатилади?

6 июнь куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.
18:25 / 05.06.2026
АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Марказий Осиёга ташриф буюради

АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Марказий Осиёга ташриф буюради

АҚШ Давлат котиби Марко Рубио 2026-йил охирида Марказий Осиё мамлакатларига ташриф буюришини маълум қилди.
12:18 / 04.06.2026
Қурилиш объектларида камера ўрнатиш мажбурий бўлади

Қурилиш объектларида камера ўрнатиш мажбурий бўлади

2025 йил 1 сентябрдан бошлаб Ўзбекистонда айрим турдаги қурилиш объектларида видеокузатув камераларини ўрнатиш мажбурий этиб…
07:05 / 06.06.2026
Қаршидаги “заправка”да портлаш содир бўлди

Қаршидаги “заправка”да портлаш содир бўлди

Олинган маълумотларга кўра, ҳодиса жойига зудлик билан қутқарув бўлинмалари етиб бориб, портлаш оқибатида юзага келган ёнғин…
15:02 / 08.06.2026
“Навбатдаги синовга тайёрмиз!” – Каннаваро

“Навбатдаги синовга тайёрмиз!” – Каннаваро

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро ЖЧ-2026 олдидан ичидан ўтаётган кечинмалари ҳақида фикр билдир…
18:09 / 05.06.2026
50 йилдан ошган кўп қаватли уйларда қайта режалаштириш тақиқланди

50 йилдан ошган кўп қаватли уйларда қайта режалаштириш тақиқланди

Президент фармонига кўра, фойдаланиш муддати 50 йилдан ошган кўп квартирали уйларда қайта режалаштириш ишларини амалга ошири…
09:04 / 06.06.2026
“Ўзгидромет” сел хавфидан огоҳлантирди

“Ўзгидромет” сел хавфидан огоҳлантирди

“Ўзгидромет” 6–8 июнь кунлари ёмғир ёғиши кутилаётгани сабабли республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқини х…
17:59 / 05.06.2026
1 килограмм палов тайёрлаш қанчага тушади?

1 килограмм палов тайёрлаш қанчага тушади?

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бир килограмм паловнинг ҳудудлар кесимида ҳисобланган қийматлари қуйидагича …
18:16 / 05.06.2026
6 мингдан ортиқ кучли таъсир қилувчи дори воситалари мусодара қилинди

6 мингдан ортиқ кучли таъсир қилувчи дори воситалари мусодара қилинди

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Ички ишлар ва Божхона органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор-қидирув та…
07:14 / 06.06.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!