Расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турган Сержо Маттарелла 10 ноябрь куни Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ҳамроҳлигида “Янги Ўзбекистон” боғига ташриф буюрди.
Бу ерда олий мартабали меҳмон Мустақиллик монументи пойига гул қўйди.
Уч минг йилдан зиёд давр – она Ватанимиз ҳудудидаги миллий давлатчилик тарихи илдизлари шу қадар теран. Монументга эътибор қаратган киши мана шу залворли ўтмишнинг бадиий ифодасига гувоҳ бўлади. Меҳмонга мажмуада ифодаланган ана шу тарих, унинг мазмуни ҳақида сўзлаб берилди.
Олий мартабали меҳмонлар, расмий хорижий делегацияларнинг мамлакатимизга ташрифи доирасида бу ердаги монументга гул қўйиш анъанага айланган.
Делегация аъзолари мажмуада акс эттирилган алломалар, буюк саркарда ва жаҳонгирлар, жадид боболаримизнинг сиймоларига алоҳида эътибор қаратди. Тинчлик, эркинлик, эзгулик тимсоли бўлган Ҳумо қуши тасвири мажмуанинг бамисоли гултожидай кўриниши эътироф этилди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!