Жаҳон банки Ўзбекистонга узоқ муддатли истиқболда пенсия ёшини ошириш бўйича тавсиялар берди. Бу ҳақда банкнинг ҳукумат сўрови асосида тайёрланган “Ўзбекистонда инсон капитали ва сув инфратузилмасига давлат харажатлари самарадорлигини ошириш” ҳисоботида айтилган.
Ҳисоботда Ўзбекистонда демографик ўзгаришлар ва кексалар сонининг кўпайиши пенсия тизимига босим ўтказаётгани қайд этилган.
“Пенсия ёшидаги шахслар сонининг кўпайиши ҳисобига пенсияларни индексация қилиш ойлик иш ҳақини индексация қилишдан орқада қолмоқда. Натижада пенсия тизимини ислоҳ қилиш зарурати пайдо бўлган”, дейилади хабарда.
Маълум қилинишича, пенсия тизими учун асосий зарба 2019 йилда амалга оширилган солиқ ислоҳоти бўлган: молиялаштириш манбаларининг қисқариши Пенсия жамғармаси даромадларининг ЯИМга нисбатан камайишига олиб келган.
“Ўзбекистон собиқ Совет Иттифоқи давлатлари ичида пенсия ёши энг паст республика. Давлатда аёллар 55 ёшдан, эркаклар 60 ёшдан пенсияга чиқади. 1990 йиллардаги ислоҳотлари даврида кўплаб мамлакатлар пенсия ёшини 2-3 йилга оширган. 2000 йилларнинг иккинчи ўн йиллигида ўсишнинг иккинчи тўлқини бошланди, Украина, Беларусь, Россия каби мамлакатлар узоқ вақтдан бери кечиктирилган пенсия ёшидаги ислоҳотларни бошлади”, дейилган ҳисоботда.
Шунингдек, Эстония, Латвия, Литва ва Озарбайжонда аёллар ва эркаклар учун пенсия ёши 65 ёшга кўтарилгани ҳисоботда келтирилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!