Кеча, 16 октябрь куни ижтимоий тармоқларда “Ўқувчилар игна санчиш билан жазоланаётгани айтилмоқда” мазмунидаги хабар тарқалди. Бу ҳақда болалар омбудсмани хабар берди.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат болалар омбудсмани томонидан ўрганилмоқда.
Аниқланишича, жорий йилнинг 14 октябрь куни Андижон вилояти, Андижон туманида яшовчи фуқаро Э.С. (эркак) ИИБ га мурожаат қилиб, Сирдарё туманидаги 27-сонли мактабда 1-синфда таҳсил олаётган қизи Ғ.О. (2017 йилда туғилган) ни ўқитувчиси А.Г. (аёл) қўлига игна тиққанлиги ва ҳожатхонага чиқармасдан руҳий тазйиқ ўтказганлигини билдирган.
Маълум қилинишича, ҳозирда туман ИИБ томонидан ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жароҳат даражасини аниқлаш учун вояга етмаган Ғ.О. га нисбатан суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!