Бугун, соат 01:30 да Денов туманидаги “Оловуддин” маҳалласида Nexia-3 юқори босимли газ қувурига урилган. Ҳодиса оқибатида тумандаги 3950 та аҳоли ва 20 та улгуржи истеъмолчида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилган эди.
Ҳозирда ушбу носозлик бартараф этилиб, тумандаги истеъмолчиларнинг табиий газ таъминоти қайта тикланган.
“Айни пайтда мазкур ҳудудда бир маромда табиий газ етказиб берилмоқда”, – дейилади Энергетика вазирлиги хабарида.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!