Бухоро вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси томонидан саксовул ўсимликлари кесилишининг олдини олиш мақсадида назорат рейд тадбирлари давом эттирилмоқда. Хусусан, вилоятнинг чўл ҳудудларида сентябрь-октябрь ойлари давомида ўтказилган рейдлар давомида жами 25 та ҳуқуқбузарлик ҳолати аниқланган. Ҳолатлар юзасидан ҳуқуқбузарларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 79-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.
25 та ҳолатда табиатга 29 миллион 702 минг 400 сўм зарар етказилганлиги ҳисобланган ва 222 миллион 900 минг сўм жарима тайинланган. Ҳуқуқбузарлар жами 252 миллион 602 минг 400 сўм товон тўлашлари белгиланган.
“Экология вазирлиги ва вазирликнинг ҳудудий бошқармалари томонидан республикамизнинг барча ҳудудларида саксовулларнинг ноқонуний кесилишига қарши рейд тадбирлари доимий тарзда ўтказилмоқда. Бу борадаги ҳар қандай ҳуқуқбузарлик қатъий қонуний жавобгарликка сабаб бўлади”, – дейилади вазирлик хабарида.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!