Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари ва Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, Тожикистон Республикасидан Сирдарё дарёси орқали Ўзбекистон ҳудудига давлат чегарасини бузган ҳолда сузиб ўтган – Бекобод шаҳрида яшовчи, 1998 йилда туғилган фуқаро қўлга олиниб, унинг ёнида бўлган 5 кг 31 гр “гашиш” моддаси процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.
Бошқа ҳолатда эса ДХХ Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ва божхона идоралари ҳамкорлигида пойтахтда фаолият юритувчи хусусий тиббий клиникалардан бирининг хонаси холислар иштирокида кўздан кечирилганда, мазкур шифохонада даволанаётган 1970 йилда туғилган шахсга тегишли 1 кг 367 гр “гашиш” моддаси борлиги маълум бўлган.
ДХХ Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ва Ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, Фарғона туманида истиқомат қилувчи, 1998 йилда туғилган шахс муқаддам ўзининг жиноий шериги томонидан хуфия жойга қолдириб кетилган 1 кг 21 гр “гашиш” моддасини олган вақтида ушланган.
Шунингдек, унинг яшаш хонадонидан ҳам 2 гр “опий” моддаси ашёвий далил сифатида олинган.
Кўрилган чора-тадбирлар натижасида, унинг жиноий шериги ҳисобланган – Фарғона шаҳрида яшовчи, 1998 йилда туғилган фуқаро ҳам қўлга олинади.
Яна бир ҳолатда эса олдиндан кузатувга олинган Фарғона вилоятининг Қўштепа туманида истиқомат қилувчи, 1999 йилда туғилган фуқаро ўзининг Nexia русумли автомашинасида Марғилон шаҳри ҳудудида ҳаракатланиб кетаётиб, автоуловдан 996 гр “гашиш” моддасини улоқтириб, воқеа жойидан қочишга уринган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда қонунбузарларнинг барчасига нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!