$
11935.37 UZS
23.66
₽
145.58 UZS
-0.91
€
13432.07 UZS
112.4
31° Кечаси 18°

Каримов тақиқлаган “Георгий тасмаси” ўзи нима?

12:03 / 09.04.2022

9 май санаси яқинлашар экан, бу кунда келажак авлоднинг тинчлигини таъминлаш учун ўз жонини фидо қилган инсонлар хотирланади. Иккинчи жаҳон уруши (1939-1945)да қатнашиб, жонбозлик кўрсатган фахрийлар ҳолидан хабар олинади. Бундан ташқари шу куни “Георгий тасмаси”ни тарқатиш акцияси бўлиб ўтади.

Қизиғи бу кунни баъзи ватандошларимиз улуғ ғалаба куни сифатида кенг нишонлашни истаса, айримлар бу кун фақатгина хотира куни сифатида қабул қилади. Улар 9 май санаси муносабати билан тарқатиладиган «Георгий тасмаси»ни тақишни исташмайди. Айни шу мавзу ижтимоий тармоқларда кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Хўш, “Георгий тасмаси” ўзи нима? Унинг Иккинчи жаҳон урушига қандай алоқаси бор?

“Георгий тасмаси” тарихи

1768–1774– йиллардаги рус-турк уруши вақтида, аниқроғи 1769 йил 26 ноябрь куни Екатерина II томонидан Авлиё Георгий ордени ва тасмаси таъсис этилган. Орден ва тасма Россия империяси манфаати йўлида садоқат ва жасорат билан хизмат қилган рус аскарларига рағбат сифатида берилган. Тасма оқ тенг қиррали хоч ёки тўрт қиррали олтин юлдуз билан тўлдирилган. Шу тариқа рус ҳарбийларининг кўкраклари ана шу орден ва тасма билан безатиладиган бўлди.

Екатерина II ва Авлиё Георгий ордени ва тасмаси

“Георгий тасмаси” дастлаб, ҳарбийнинг унвонига қараб кўкракка тақилган. Оддий аскар тасмани бўйин атрофига қадаган бўлса, ҳарбий зобитлар уни ўнг елкага тақишган. Орден ва тасма эгасининг ўлимидан сўнг унинг авлодларига мерос бўлиб қолган.

Россия империяси ҳукмрон доираларининг Туркистон ерларига ғаразли мақсадда кўз олайтиришлари ҳали ўлкада шайбонийлар ҳукмронлиги давом этаётган даврда бошланган эди. Кавказ, Волгабўйи, Сибир ва Ўрта Осиё устидан ҳукмронлик қилиш рус подшоҳларининг азалий ва асрий орзуси бўлган. Афсуски 1868 йилда Бухоро амирлиги, 1873 йилда Хива хонлиги, 1876 йилда Қўқон хонлиги Россия империяси томонидан босиб олиниб, мустамлакага айлантирилди.

Хива хонлиги, Қўқон хонлиги ва Бухоро амирлигини босиб олган рус зобитлари ва генераллари учун Георгий ордени ва тасмасига ўхшаш махсус – “Қўқон хонлигини забт этгани учун”, “Марказий Осиёга юриши учун”, “Хива хонлигига юриши учун” каби медаллар таъсис этилган.

Шуни ҳам таъкидлаш керакки,  бизнинг “доно” хонларимиз Россия подшоҳи томонидан туҳфа этилган орден ва нишонларни кўзларига суртиб, алоҳида иштиёқ билан кўкракларига тақиб юришган. Хива хонлари Мадримхон ва Исфандиёр, Бухоро амири Музаффархон ва Олимхон бунга яққол мисол.

Совет Иттифоқи даврида “Георгий тасмаси”

1917 йил октабр инқилобидан сўнг ҳокимиятга большевиклар келди. Улар оқ империя (Россия империяси) жорий этган ҳарбий мукофотлардан фойдаланишда давом этди. Хусусан, большевиклар Туркистондаги талатўпларда қатнашиб, ўлка аҳолисининг қонини дарё қилиб оқизган рус ҳарбийларини айнан Георгий ордени ва тасмаси билан тақдирлаган. Хусусан, Туркистон Мухториятини қонга ботирган арманларнинг дашнаксутюн дивизияси қонхўрларига «Георгий ордени ва тасмаси» мукофот қилиб берилган. Кейинчалик большевиклар “Георгий ордени ва тасмаси” тақиқлади.

1941 йил 21 июнь куни Германия Совет Иттифоқига бостириб кирди. Совет адабиётларида бу уруш “Улуғ Ватан уруши” деб талқин этилди. 1941 йил кузидан бошлаб Ватан ҳимоясида жасорат кўрсатган совет ҳарбийлари “Гвардиячилар” фахрий унвонлари билан тақдирланди.

1945 йилнинг 9 май куни Совет Иттифоқининг Олий Кенгаш президиуми томонидан “Улуғ Ватан урушида Германия устидан қозонилган ғалаба учун“ медали таъсис этилди. Э. М. Романов ва И. К. Адриановлар медаль муаллифлари ҳисобланади. Медалнинг кўриниши бир вақтлар большевикларнинг ўзлари тақиқлаган «Георгий ордени ва тасмаси»га ўхшар эди. 

Медалнинг юз томонида Иосиф Сталин тасвири Совет Иттифоқи маршали сифатида акс этган. Медаль айлана ёрдамида беш бурчакли «Георгий тасмаси»га илинган бўлади. Тасма юзасида бешта эни жиҳатидан тенг чизиқ билан қопланган, ушбу чизиқларнинг учтаси қора ва иккитаси жигаррангдир. Тасманинг чеккалари ингичка апельсин рангли мато билан қопланган. Бу ранглар нимани англатиши ҳақида турли қарашлар мавжуд.

“Георгий тасмаси” нима учун тарқатилди?

СССР даврида “Георгий тасмаси” қаҳрамонлик рамзи деб тушунилган. 1991 йилда Совет Иттифоқи парчалангач, “Георгий тасмаси” фақатгина фахрийларнинг кўкрагида эсдалик сифатида қолган эди. Лекин 1999 йил Владимир Путин ҳокимиятга келгач, собиқ Совет Республикаларига “Катта оға”ликни даъво қила бошлади. У постсовет Республикаларига мафкуравий ҳужум бошлади.

2005 йилда бир неча йигит Москва кўчаларининг бирида, “РИА Новости” ахборот агентлиги биноси олдида стол қўйиб, “Георгий тасмаси”ни сота бошлади. Лекин одамлар уни сотиб олишга шошмади. Шунда йигитлар тасмаларни “бу ғалабамиз рамзи” деб текинга тарқатишни бошлади. Шунда россиялик айрим тарихчилар  “Улуғ Ватан уруши” вақтида фашистлар Германияси тарафига ўтган генерал Власов ва унга ўхшаган ҳарбийлар, аниқроғи сотқинлар ҳам бу лентани таққанини таъкидлашади.

Кўп ўтмай “Георгий тасмаси” давлат идоралари томонидан тарқатила бошланди. Бундан ташқари элчихоналар орқали собиқ Совет Иттифоқи Республикаларига хусусан, Ўзбекистонга ҳам бу тасма тарқатилди.

Лекин Ислом Каримов даври (1991-2016)да бу масалага жиддий эътибор берилди. Хусусан, “Георгий тасмаси”даги уч қатор қора ва икки қатор тўқ сариқ ранглар Ўзбекистон давлат байроғидаги кўк, оқ ва яшил рангларга ўзгартирилди. Биринчи маъмурият даврида  9 май санасида “Хотира ва қадрлаш куни” дея ҳалок бўлган ватандошларимизнинг хотираси ёдга олинган.

2016 йилда Шавкат Мирзиёев ҳокимиятга келгач, 9 май алоҳида байрам сифатида кенг кўламда нишонлана бошланди. 2020 йил 9 май куни Тошкентнинг Олмазор туманида “Ғалаба боғи” очилди. Ўша йили Шавкат Мирзиёев "Георгий тасмаси"ни тақиб, Москвада Россия президенти Владимир Путин билан учрашди.

Маълумотларга кўра, яқинлашиб келаётган 9 май санасига катта тайёргарлик кўрилаётгани маълум бўлди. Ижтимоий тармоқларда бу масала кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Айримлар “бу ҳаракатлар манқуртликдан бошқа иш эмас” деб таъкидламоқда. Баъзи ватандошларимиз эса бу кунни улуғ ғалаба куни сифатида кенг нишонлашни истамоқда.

Айрим сиёсатчиларнинг фикрича, бугун Ўзбекистон ўта эҳтиёткор сиёсат юритиб, агрессор Россиянинг жиғига тегиб қўймаслик учун  9 май санасини байрам сифатида нишонлашга ҳаракат қилмоқда. Лекин бу одамларнинг онгида Совет Иттифоқига бўлган мойилликни оширади. Шунинг учун ҳам Москва ҳар йили постсовет ҳудудидаги Республикаларга босим қилиб, ўзининг пропаганда машинасини кучайтиради. Мақсад эса ҳаммага маълум.


Қизиқарли


														
														NASA астронавтларни 2028 йилда Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирмоқда

NASA астронавтларни 2028 йилда Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирмоқда

NASA Artemis IV миссияси доирасида астронавтларни 2028 йилда Ойга қўндиришга тайёргарлик ишларини жадаллаштирмоқда.
09:34 / 25.10.2026

														
														Непалда бешта йўлбарс боласига қараган Гома интернет қаҳрамонига айланди

Непалда бешта йўлбарс боласига қараган Гома интернет қаҳрамонига айланди

Непалда Гома исмли урғочи йўлбарс бир вақтнинг ўзида бешта болага — ўзининг иккита ва бошқа урғочи йўлбарснинг учта боласига…
09:32 / 13.10.2026

														
														Европарламентда Дональд Трамп тасвирланган яланғоч ҳайкал намойиш этилди

Европарламентда Дональд Трамп тасвирланган яланғоч ҳайкал намойиш этилди

Франциянинг Страсбург шаҳридаги Европарламент қароргоҳида 6 октябрь куни АҚШ Президенти Дональд Трамп тасвирланган яланғоч ҳ…
15:31 / 07.10.2026

														
														Марокаш тарихида илк бор аёл бош вазир этиб тайинланди

Марокаш тарихида илк бор аёл бош вазир этиб тайинланди

29 сентябрь куни Марокаш қироли Муҳаммад ВИ Фотима Заҳро ал-Мансурийни мамлакат бош вазири лавозимига тайинлади. Шу тариқа у…
10:28 / 30.09.2026

														
														Сингапур автобусларида баланд мусиқа учун катта жарима белгиланди

Сингапур автобусларида баланд мусиқа учун катта жарима белгиланди

Сингапур жамоат транспортида бошқа йўловчиларга халақит берувчи хатти-ҳаракатлар учун янги жарималар жорий этилди.
10:37 / 27.09.2026

														
														Олимлар коинотда сирли сигнални аниқлади

Олимлар коинотда сирли сигнални аниқлади

Хитойдаги улкан FAST радиотелескопи орқали олиб борилган кузатувлар давомида табиий космик жараёнлар билан изоҳлаш қийин бўл…
00:16 / 27.09.2026

														
														Трамп сунъий интеллектни қайта номлади

Трамп сунъий интеллектни қайта номлади

АҚШ Президенти Дональд Трамп мамлакатда «сунъий интеллект» (СИ) атамасидан воз кечиб, уни «супер интеллект» деб аташни маълу…
09:44 / 24.09.2026

														
														Дунёда фақат уч киши паспортсиз хорижга чиқа олади. Улар ким?

Дунёда фақат уч киши паспортсиз хорижга чиқа олади. Улар ким?

Хорижга саёҳат қилиш учун дунё аҳолисининг деярли барчасига шахсини тасдиқловчи паспорт керак. Бироқ бундан уч киши мустасно…
10:00 / 21.09.2026

														
														Японияда ухлаш бўйича мусобақа ўтказилади: бош мукофот — $14 минг

Японияда ухлаш бўйича мусобақа ўтказилади: бош мукофот — $14 минг

Японияда ноодатий мусобақа — ухлаш бўйича танлов ўтказилади. Матраслари билан танилган Коала Жапан компанияси ташкил этаётга…
09:24 / 16.09.2026

														
														Август дунё тарихидаги энг иссиқ ойлардан бири бўлди2026-yil avgust oyida Yer yuzida kuzatuvlar tarixidagi eng yuqori o‘rtacha haroratlardan biri qayd

Август дунё тарихидаги энг иссиқ ойлардан бири бўлди2026-yil avgust oyida Yer yuzida kuzatuvlar tarixidagi eng yuqori o‘rtacha haroratlardan biri qayd

2026 йил август ойида Ер юзида кузатувлар тарихидаги энг юқори ўртача ҳароратлардан бири қайд этилди. Европа Иттифоқининг Ко…
09:41 / 13.09.2026

Бу ҳам қизиқ

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланиши кутилмоқда

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланиши кутилмоқда

5 ноябрга ўтар кечаси Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавоси сифати яхшиланиши прогноз қилинмоқда. Бу ҳақда Экология ахборот хизма…
09:25 / 05.11.2026
Бухорода 1,7 миллион аҳолининг ичимлик суви таъминоти яхшиланади

Бухорода 1,7 миллион аҳолининг ичимлик суви таъминоти яхшиланади

Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига ташрифи доирасида ҳудуд иқтисодиётини ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини ош…
11:40 / 04.11.2026
Фавқулодда вазиятларда ҳалок бўлганлар оиласига 220 млн сўмгача ёрдам берилади

Фавқулодда вазиятларда ҳалок бўлганлар оиласига 220 млн сўмгача ёрдам берилади

Ўзбекистонда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар оқибатида фуқароларнинг ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулкига етказилган зарар…
14:28 / 05.11.2026
Тошкент аэропортида 1 млрд сўмдан ортиқ заргарлик буюмларини ноқонуний олиб кириш ҳолатлари аниқланди

Тошкент аэропортида 1 млрд сўмдан ортиқ заргарлик буюмларини ноқонуний олиб кириш ҳолатлари аниқланди

Тошкент халқаро аэропортида хориждан умумий қиймати 1 миллиард 20,6 миллион сўмлик заргарлик буюмларини ноқонуний олиб кириш…
14:24 / 05.11.2026
Самарқандда 4 кишини Умрага юбориш эвазига 5 минг доллар олган шахс ушланди

Самарқандда 4 кишини Умрага юбориш эвазига 5 минг доллар олган шахс ушланди

Самарқандда тегишли лицензияга эга бўлмаган сайёҳлик фирмаси ходими тўрт кишини Умра зиёратига юборишни ваъда қилиб, 5 минг …
15:25 / 04.11.2026
ОЧЛ-2. «Насаф» суперкамбек билан «Ал-Қувайт»ни мағлуб этди.

ОЧЛ-2. «Насаф» суперкамбек билан «Ал-Қувайт»ни мағлуб этди.

Қаршининг «Насаф» клуби Осиё Чемпионлар Лигаси 2 гуруҳ босқичидаги тўртинчи ўйинини «Ал-Қувайт» (Қувайт) клубига қарши ўтказ…
08:21 / 05.11.2026
Қаршидаги 43-мактаб таъмирланади, 1-боғча ўрнида 360 ўринли янги бино қурилади

Қаршидаги 43-мактаб таъмирланади, 1-боғча ўрнида 360 ўринли янги бино қурилади

Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳридаги 43-мактаб ва 1-сонли мактабгача таълим ташкилотининг шароити ўрганилди. Боғча биноси а…
13:35 / 04.11.2026
Ўзбекистонда экстремистик ташкилотларда иштирок этганлик учун 10 йилгача қамоқ жазоси белгиланди

Ўзбекистонда экстремистик ташкилотларда иштирок этганлик учун 10 йилгача қамоқ жазоси белгиланди

Ўзбекистонда экстремизмга қарши курашиш соҳасидаги қонунчиликка ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Унга кўра, экстремистик,…
09:39 / 04.11.2026
Қаршида 1,4 минг гектар ернинг сув таъминоти яхшиланади

Қаршида 1,4 минг гектар ернинг сув таъминоти яхшиланади

Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида “Чап тармоқ” каналини бетонлаштириш ва унинг атрофини ободонлаштириш ишлари бошланади. Л…
15:35 / 04.11.2026
Сурхондарёда пиёз нархи 4,5 минг сўмгача ошди: вазирлик сабабларини маълум қилди

Сурхондарёда пиёз нархи 4,5 минг сўмгача ошди: вазирлик сабабларини маълум қилди

Сурхондарё вилояти бозорларида пиёзнинг бир килограмми 4–4,5 минг сўмдан сотилмоқда. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги нарх ошишига …
09:36 / 05.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!