“Ўзгидромет” хабарига кўра, Ўзбекистонда совуқ антисиклон давом этиши сабаб ҳаво ифлосланишини кучайтирган ҳарорат инверсияси кутилганидан узоқроқ давом этади. Прогнозларга кўра, Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб совуқ антисиклон таъсири 5 декабрга қадар сақланиб туради.
29 ноябрдан бошлаб совуқ антисиклон таъсири янада кучайиши кутилмоқда, бу эса атмосфера босимининг кўтарилишига ва ҳаво ҳароратининг пасайишига олиб келади, яъни кечалари совуқ, кундузи кучсиз илиқ кузатилади. Совуқ антисиклонга хос бўлган эрталабки туман бўлиши мумкин.
“Ўзгидромет” аввалроқ инверсия 29 ноябргача давом этиши ҳақида хабар берган эди. Бироқ, синоптик таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, совуқ антисиклон давом этиши фонида инверсия ҳодисалари кутилганидан узоқроқ давом этади.
Узоқ муддатли инверсия чанг, тутун ва майда заррачалар (ПМ) концентрациясининг ошишига, шунингдек, қуюқ туман ҳодисалари содир бўлишига олиб келиши мумкин.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!