Ўзбекистонда аҳоли учун табиий газ истеъмолига тегишли базавий меъёр иситиш мавсумида 5 баробарга оширилиб, 500 куб метрга етказилади. Амалдаги тартибга кўра, ноябрь—февраль ойларида ҳар бир ой учун 500 м³гача, март—октябрда эса 100 м³гача “базавий меъёр” амал қилади.
Куз-қиш мавсумида истеъмол юқори бўлган ҳудудлар ҳисобга олиниб, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида октябрдан февралгача ойлик меъёр 500 м³ қилиб қўлланади.
Президент қарорига мувофиқ, эҳтиёжманд оилаларга электр энергияси ва табиий газ учун ойма-ой компенсациялар тўланади: электр бўйича — ойига базавий меъёрдан ортиқ қисми учун 150 кВт соатгача, табиий газ бўйича — қиш ойларида 250 м³гача, бошқа ойларда 150 м³гача ортиқча сарфланган қисмига компенсация берилади. Илгари бу тўловлар фақат қиш ойларида амал қилган бўлса, эндиликда йил давомида ҳар ой берилади.
Шу билан бирга, 2025-2026 йилги иситиш мавсуми олдидан (ноябрь ойида) ҳар бир эҳтиёжманд оилага 1 млн сўмдан моддий ёрдам ажратилади.
 
	Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
 
		Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!