2026 йилда World Boxing ташкилоти кубоги баҳсларининг финал жанглари Тошкентда ўтказилади. Мусобақа ноябрь ойида бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси хабар берди.
Сентябрь ойида Ливерпулда ўтган Жаҳон чемпионати чоғида финал босқичи мезбонлигини қабул қилиш учун аризалар топшириш жараёни бошланган бўлиб, унда Ўзбекистон делегацияси ҳам мезбонлик учун ўз тақдимотини World Boxing Ижроия қўмитасига тақдим этган.
Федерациянинг аризаси ташкилот директорлар кенгаши томонидан маъқулланди ва финал босқичини ўтказиш ҳуқуқи ишонч билан Ўзбекистонга топширилди. Мусобақанинг биринчи босқичи апрель ойида Бразилияда, иккинчи босқичи эса июнь ойида Хитойда бўлиб ўтади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!