$
11778.45 UZS
5.5
₽
138.35 UZS
-2.79
€
13198.93 UZS
-25.62
31° Кечаси 18°

Келажакда фарзандингизга асқатувчи 5 кўникма

16:18 / 29.09.2022

Фарзанд тарбиялар эканмиз, биз уларга ўйинчоқ, таом, кийим ва таълимдан тортиб, барча нарсаларнинг энг яхшисини раво кўрамиз. Аммо энг сўнгисига алоҳида эътибор қаратиш керак, яъни таълимга. Шундагина фарзандингиз келажакда яхши ва ёмонни ўзи мустақил тарзда фарқлашни ўрганади. Қуйида сизни фарзандингизга болалигиданоқ ўргатишингиз керак бўлган бир қанча кўникмалар билан таништирамиз.

1. Танқидий фикрлаш

Танқидий фикрлаш муҳим кўникмалардан бири ҳисобланади. У ҳаёт учун муҳим бўлган қарорларни мустақил тарзда қабул қилишга ўргатади. Айнан танқидий фикрлаш қабул қилинган ахборотга ишониш мумкин ё мумкин эмаслигини аниқлашда ёрдам беради. Маълум бир вазиятда қандай йўл тутиш кераклиги, ўз қарорларини суҳбатдошига қандай етказиш мумкинлигини ўргатади. Бу кўникмани қандай ривожлантириш мумкин: эшитаётган ёки ўқиётган нарсасига шубҳа билан қарашни ўргатинг. Унинг тўғри савол бера олишига эътибор қаратинг, шунда у келажакда муаммоларга мустақил равишда ечим топишни ўрганади. Китоблар ўқинг, ҳужжатли фильмлар кўринг, ижтимоий тармоқлардаги янгиликларни биргаликда муҳокама қилинг. «Бу ҳақида нима деб ўйлайсан?», «Бундай вазиятда қандай йўл тутган бўлар эдинг?», «Нега биз бунга ишонишимиз керак?» каби саволлар беринг. Фарзандингиз хатога йўл қўйса, қаттиқ танқид қилманг. Яхшиси, нега айнан бундай қарорга келгани ҳақида сўранг.

2. Эмпатия 

Эмпатия, ёки бошқа одамларнинг ҳис-туйғуларини онгли равишда тушуниш қобилияти - бу нафақат қийин вазиятларда бошқаларга ёрдам бериш ҳисобланади. У бизга: бошқалар билан мўътадил алоқаларни йўлга қўйиш, яширин мотивлар, қўрқув ва туйғуларни тушуниш, инсонларни ўзингизнинг ҳақлигингизга ишонтириш ва истаган мақсадингизга эришишда ёрдам беради. Эмпатияни машқ қилдирган ҳолда биз ўзимизни тушуна бошлаймиз ва ҳаётдан нима истаётганимизни англаймиз. Қандай ривожлантириш мумкин: эмпатияни ривожлантириш унчалик ҳам осон бўлмаслиги мумкин. Асосийси, фарзандингизга туйғуларини сўзлар билан ифодалашни ўргатинг (мен бахтлиман, жаҳлим чиқяпти, хафаман). Шунингдек, уларга турли вазиятларда инсонлар қандай туйғуларни ҳис қилишларини тушунтиринг.

3. Мустақиллик

Мустақиллик болада ирода, ўз кучига ишонч, тез қарор қабул қилиш, олдинга қўйилган мақсадларга эришиш ва ўзига ғамхўрлик қила олиш каби ҳисларини шакллантиради. Мустақил инсон бошқаларга қараганда ҳаётий қийинчиликларга чидамлироқ бўлишади, улардан қўрқишмайди. Шунингдек, ўз ҳаракатлари учун жавоб беришга ўрганишади. Қандай ривожлантириш мумкин: болага ортиқча ғамхўрлик қилманг ва унга танлов ҳуқуқини беринг. Ниманидир мустақил равишда бажаришни истаса - ўзи кийинмоқчи бўлса, кўрадиган мультфильмини ўзи танлашни истаса бунга шароит яратиб беринг. Шунингдек, ўз идишини ювишни, хонасини тозалашни ўргатинг. Бу уларга келажакда мустақил равишда қарор қабул қилиш ва ўз ҳаётини бошқариш имконини беради.

4. Креативлик

Ноодатий фикрлаш барчага керак, айниқса, бугунги кунда сунъий интеллект пайдо бўлиб, кўп касблар йўқ бўлиб кетмоқда. Вазиятга бир томонлама, қараш муаммони ҳар томонлама ўрганиш имконидан маҳрум қилади. Шунинг учун ҳам креативликни санъатда, дизайнерлик, илм-фан, журналистика, бизнес ва сиёсатда - ҳаётнинг барча жабҳаларида қадрлашади. Креативлик туғма қобилият эмас, уни ҳаёт давомида ривожлантириш мумкин. Қандай ривожлантириш мумкин: креативликни ривожлантиришнинг ягона самарали усули - ўқиш ва яна ўқиш. Дунёқарашингизни кенгайтиринг: кўпроқ ўқинг, фарзандингиз билан бирга расмлар чизинг, тил ўрганинг, саёҳат қилинг, қизиқарли инсонлар билан суҳбатлашинг.

5. Рақамли саводхонлик

Рақамли саводхонлик ёки интернет имкониятларидан максимал даражада фойдалана олиш нафақат болаларга, балки катталарга ҳам керак. Шунингдек, ижтимоий тармоқларга видео жойлаш ёки лентани айлантиришдан ташқари, ҳақиқатдан керак бўладиган кўникмаларни ўзлаштириш ҳам керак. Масалан, интернет орқали лойиҳалар тайёрлаш, қидирув тизимларини тушуниш ва ахборот қидирув жараёнида керакли калит сўзларни қўллай олиш. Қандай ривожлантириш мумкин: фарзандингиз билан интернет ва уни қўллаш қоидалари, компьютер технологиялари ва рақамли ресурслар ҳақида суҳбатлашинг. Агар буни ўзингиз қила олмасангиз, фарзандингизни дастурчилик бўйича онлайн-тўгаракларга ёздириб қўйинг.

Юқорида келтирган кўникмаларни нафақат фарзандингизга ўргатишингиз керак, балки авваламбор ушбу кўникмаларга ўзингиз ҳам эга бўлишингиз керак. Бунинг учун эса, ўз устингизда тинимсиз ишланг.

 

 


Фойдали


														
														ОпенАИ сунъий интеллект моделларидаги хавфли хатти-ҳаракатларни маълум қилди

ОпенАИ сунъий интеллект моделларидаги хавфли хатти-ҳаракатларни маълум қилди

ОпенАИ сунъий интеллект моделларини синовдан ўтказиш жараёнида бир қатор кутилмаган хатти-ҳаракатлар кузатилганини маълум қи…
10:10 / 18.09.2026

														
														Олтин нархи кескин пасайди

Олтин нархи кескин пасайди

“Бу 2013 йилдан буён кузатилган энг катта бир кунлик пасайишдир”, деб маълумот бермоқда РБК нашри.
12:58 / 22.10.2025

														
														Президент: “Болалар ва мажбурий меҳнатга барҳам бериш — бизнинг қатъий иродамиз натижаси”

Президент: “Болалар ва мажбурий меҳнатга барҳам бериш — бизнинг қатъий иродамиз натижаси”

Ўзбекистоннинг болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга барҳам бериш бўйича илғор тажрибаси Халқаро меҳнат ташкилоти томонидан н…
12:04 / 17.10.2025

														
														Янгиланган Chevrolet Cobalt ишлаб чиқарилиши бошланди

Янгиланган Chevrolet Cobalt ишлаб чиқарилиши бошланди

UzAuto Motors АЖ янгиланган Chevrolet Cobalt модификацияларини оммавий ишлаб чиқаришни бошлади.
16:55 / 15.10.2025

														
														Жиззахда судья ёрдамчиси пора билан ушланди

Жиззахда судья ёрдамчиси пора билан ушланди

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
08:22 / 28.09.2025

														
														iOS 26 да ақлли қувват тежаш режими ўзгарди

iOS 26 да ақлли қувват тежаш режими ўзгарди

Режим ҳар доим эмас, тизим ортиқча сарфни сезганда ишга тушади.
15:16 / 19.09.2025

														
														Қозоғистонда содир бўлган портлашда 3 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Қозоғистонда содир бўлган портлашда 3 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Шу йилнинг 11 сентябрь куни Қозоғистоннинг Олмаота вилоятида металл қабул қилиш шохобчасида содир бўлган портлаш оқибатида 3…
16:58 / 13.09.2025

														
														Telegram навбатдаги янгиланишларни тақдим этди

Telegram навбатдаги янгиланишларни тақдим этди

Профилга мусиқа қўшиш, бирламчи профиль саҳифасини танлаш ва бошқа имкониятлар пайдо бўлди
21:55 / 01.09.2025

														
														2025 йилнинг ўтган даврида стартапларга 264 млн доллар хорижий сармоя киритилди

2025 йилнинг ўтган даврида стартапларга 264 млн доллар хорижий сармоя киритилди

Бугунги кунда Ўзбекистонда 600 дан зиёд стартаплар фаолият юритмоқда. Саккиз йил илгари уларнинг сони бармоқ билан санарли э…
14:51 / 20.08.2025

														
														Чиқиндилар муаммоси – аҳоли англамаётган хавф

Чиқиндилар муаммоси – аҳоли англамаётган хавф

Ҳар куни уйимиздан чиққанимизда, кўчада чиқиндиларга кўзимиз тушади. Улар баъзан чиқинди қутиларида тўпланиб, баъзан эса очи…
17:18 / 11.08.2025

Бу ҳам қизиқ

Халқаро қидирувдаги фуқаро Грузиядан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди

Халқаро қидирувдаги фуқаро Грузиядан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди

Интерпол каналлари орқали халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси Грузиядан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди. Бу ҳақда …
11:42 / 04.10.2026
4 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

4 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Муҳим тарихий воқеалар
08:21 / 04.10.2026
Сурхондарёда уч туман ЙТҲ кўрсаткичлари бўйича «қизил ҳудуд» деб белгиланди

Сурхондарёда уч туман ЙТҲ кўрсаткичлари бўйича «қизил ҳудуд» деб белгиланди

Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашининг қарори билан Узун, Бойсун ва Ангор туманлари йўл-транспорт ҳодисалари кўрсат…
09:47 / 06.10.2026
Вильнюс чиқинди инқирози: фавқулодда ҳолат эълон қилиниши мумкин

Вильнюс чиқинди инқирози: фавқулодда ҳолат эълон қилиниши мумкин

Литва пойтахти Вильнюс чиқиндиларни қайта ишлаш билан боғлиқ вазият кескинлашмоқда. Шаҳарда тўпланиб қолган чиқиндилар ҳажми…
12:19 / 04.10.2026
Тошкент архитектура-қурилиш университетида рақамлаштириш ва дуал таълим ривожлантирилмоқда

Тошкент архитектура-қурилиш университетида рақамлаштириш ва дуал таълим ривожлантирилмоқда

Бугун Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишилди. Ҳозирда олийгоҳда тўртта таълим йўналиши бўйича қар…
09:38 / 06.10.2026
Шавкат Мирзиёев Имомали Раҳмонни таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Имомали Раҳмонни таваллуд куни билан табриклади

5 октябрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқот қилди…
12:17 / 05.10.2026
Тошкентда қисқа муддатли чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.

Тошкентда қисқа муддатли чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.

Якшанба куни пойтахтда ёмғир ёғиши олдидан қисқа муддатли чанг-тўзон кўтарилиши мумкин. Махсус комиссия шамол 14 метр/сонияг…
15:37 / 04.10.2026
Россия хориж фуқароларини Украинага бормасликка чақирди

Россия хориж фуқароларини Украинага бормасликка чақирди

Россия Ташқи ишлар вазирлиги хориж фуқаролари, жумладан, дипломатик миссиялар ходимларини Украинага бормаслик ва мамлакат ҳу…
12:12 / 04.10.2026
НКМК олти ойда 2,38 млрд доллар соф фойда олди

НКМК олти ойда 2,38 млрд доллар соф фойда олди

«Навоий конь-металлургия комбинати» АЖ 2026 йилнинг биринчи ярим йиллиги учун молиявий ҳисоботини эълон қилди. Унга кўра, ко…
13:46 / 05.10.2026
Эрлинг Холанд соч турмаги тасвиридан фойдаланилгани учун авиакомпанияни судга берди

Эрлинг Холанд соч турмаги тасвиридан фойдаланилгани учун авиакомпанияни судга берди

«Манчестер Сити» ва Норвегия терма жамоаси ҳужумчиси Эрлинг Холанд Norwegian Air Shuttle авиакомпаниясини судга берди. Даъво…
12:02 / 05.10.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Энг кўп ўқилганлар

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!