Ҳодиса натижасида тўрт нафар жабрланувчи шифохонага етказилган, улардан бирининг аҳволи оғирлиги айтилмоқда. Ҳайдовчи 31 ёшли эркак қотилликка уринишда гумонланиб, полиция томонидан ҳибсга олинган.
Машина қарама-қарши йўналишда ҳаракатланаётган бўлган, шундан сўнг у кутилмаганда тунги клуб олдида пиёдалар йўлагидаги оломон устига ҳайдалган.
Полициянинг тахминича, қўлга олинган эркак аввал тунги клубда жанжалда қатнашган. Департамент ҳодисанинг барча ҳолатлари бўйича текширув бошлаган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари воқеа терроризм билан боғлиқ эмас деб ҳисоблашмоқда. Тергов маълумотларига кўра, гумонланувчи жанжалдан кейин йўлакка чиқиб кетган бўлиши мумкин.
Аввалроқ, Германиянинг Магдебург шаҳридаги Рождество ярмаркасида машина оломон устига бостириб борган ва бунинг оқибатида камида 11 киши ҳалок бўлиб, 60 киши жароҳат олгани маълум қилинган эди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!