Исроил бош вазири Бенямин Нетаняху чоршанба куни Ғазо секторидаги ХАМАС раҳбари ва ҳаракатнинг энг кўп қидирилаётган аъзоларидан бири Муҳаммад Синвар ўлдирилганини маълум қилди.
Унинг акаси Яҳё Синвар 2023 йил октабр ойида Ғазода уруш бошланишига сабаб бўлган Исроилга қилинган ҳужумнинг ташкилотчиси ҳисобланган. Ўша пайтдаги ҳаракат етакчиси Исмоил Хания Эронда ҳалок бўлганидан сўнг, Синвар ХАМАСга бошчилик қилди.
Нетаняхунинг сўзларига кўра, Муҳаммад Синварнинг йўқ қилиниши Исроилнинг ХАМАС қўмондонлик тузилмасини заифлаштириш ҳаракатларидаги муҳим босқич бўлди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!