Луис Инасиу Лула да Силва Бразилиянинг янги Президенти этиб сайланди.
Келтирилишича, ушбу сайлов натижаси билан Лула да Силва иккинчи марта президентликка сайланди, у 2003 йилдан 2010 йилгача мамлакат раҳбари вазифасида ишлаган.
Бразилиянинг собиқ президенти Луис Инасиу Лула да Силва мамлакатдаги президентлик сайловларининг иккинчи босқичида деярли икки миллион овоз билан амалдаги президент Жаир Болсонарони ортда қолдириб, 50,37 фоиз овоз билан ғалаба қозонди.
Бразилия Олий сайлов суди (ЦЕ) маълумотларига кўра, Луис Инасиу Лула да Силвани ёқлаб 60 миллионга яқин киши (50,37 фоиз) овоз берган, амалдаги президент Жаир Болсонаро эса 57,9 миллион (49,13 фоиз) сайловчилар томонидан қўллаб-қувватланган. .
Сайлов қамрови аҳолининг қарийб 80 фоизини ташкил этгани, рўйхатга олинган 32 миллионга яқин сайловчи сайлов участкаларига келмагани хабар қилинган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!