Кеча, 7 февраль куни соат 23:10 ларда Янгиҳаёт тумани “Навқирон” МФЙ ҳудудидаги 30-уй қаршисида давлат рақам белгиси 70 А 816 WA бўлган Lacetti русумли автомашина ҳайдовчиси маст ҳолатда руль бошқарувини йўқотиб тўхтаб турган 2 та Cobalt автомашинаси билан тўқнашув содир этиб, тўқнашувдан сўнг темир устунга бориб урилган.
Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
Юқоридаги ҳолат юзасидан воқеа жойига тезкорлик билан етиб борган ЙПХ инспекторлари, гувоҳлар ва ҳайдовчи билан суҳбат жараёнида ҳайдовчи маст ҳолатда эканлиги маълум бўлган. ЙТҲ натижасида Lacetti ҳайдовчисига тез тиббий ёрдам ходимлари томонидан биринчи ёрдам кўрсатилган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан дастлабки тергов олди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!