$
11897.90 UZS
51.33
₽
140.18 UZS
1.23
€
13336.36 UZS
95.45
31° Кечаси 18°

Қишлоқ хўжалигини молиялаштириш ва аграр соҳани субсидиялаш режалари кўриб чиқилди

16:48 / 09.12.2025

Президент Шавкат Мирзиёев пахтачилик ва ғаллачиликни молиялаштиришни самарали ташкил этиш ҳамда аграр соҳада субсидиялар ажратишнинг янги тизими ҳақидаги тақдимот билан танишди.

Тақдимот аввалида жорий йилда соҳага йўналтирилган молиявий ресурслар ва уларнинг натижалари тўғрисида ахборот берилди.

Қайд этилганидек, пахтачилик ва ғаллачиликни молиялаштириш, қишлоқ хўжалиги техникалари билан таъминлаш ва сув тежовчи технологияларни жорий этишга жами 29 триллион сўм ажратилди. Соҳага 2,35 триллион сўм субсидиялар йўналтирилди.

Ўз маблағидан пахта етиштирган хўжаликларга пахта қийматининг 10 фоизи миқдорида субсидия ажратилиши натижасида 3430 фермер ва кластерлар 151 минг гектар майдонда ўз маблағи ҳисобидан пахта етиштирди ва 1,9 триллион сўм ресурс тежалди.

Ёки пахта етиштиришга олинган кредитни жорий йил якунига қадар тўлиқ қайтарган фермерларга фоиз тўловининг 4 фоиз бандини қайтариб бериш имконияти туфайли 9002 нафар фермер 2,5 триллион сўм имтиёзли кредитларни муддатидан олдин қайтарди.

Келгуси йилда пахта ва ғалла ҳосили, субсидия ва бошқа харажатларга жами 34,2 триллион сўм ажратиш режалаштирилгани, қўшимча 200 миллион доллар маблағ жалб қилиб, 800 та пахта териш машинаси харид қилиниши маълум қилинди. Бу борада жорий қилиниши таклиф этилаётгани янги қўллаб-қувватлаш механизмлари кўриб чиқилди.

Жумладан, 2026 йилда агротехник тадбирлар, шу жумладан, плёнка ва эгилувчан қувурлар учун қўшимча 5 триллион сўм ажратиш таклиф қилинди. Ҳосил етиштиришда кредит лимитининг 50 фоизигача фойдаланганда, сотилган пахта қийматининг 5 фоизи миқдорида субсидия ажратилса, ўз маблағи ва қисман кредит ҳисобидан ҳосил етиштирадиган фермерлар сони 4-4,5 мингга етиши ва уларнинг 2,5-3 триллион сўм маблағи иқтисод бўлиши таъкидланди.

Ҳозирда фермерларга кредит ажратишда молиявий барқарор хўжаликларга ҳам, тўлов интизомига риоя этмаётганларига ҳам бир хил фоиз ставкаси қўлланмоқда. Шу боис, фермерлар орасида “интизомли бўлиш – арзон кредит” моделини шакллантириш учун “А” кредит рейтингига эга хўжаликларга 2 фоизга, “Б” тоифадагиларга 1 фоизга пасайтирилган ставкада кредит ажратиш ва шу орқали интизомли фермерларнинг кредит юкини камайтириш таклиф қилинди.

Бундан ташқари, ўз маблағи ҳисобидан буғдой етиштирган фермерларга унинг қийматининг 10 фоизи миқдорида субсидия ажратиш ташаббуси билдирилди.

Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, фермерларни рағбатлантириш, уларда ишонч ва иқтисодий манфаатни кучайтириш – қишлоқ хўжалиги ривожининг асосий таянчи ҳисобланади, шу боис аграр соҳада қўллаб-қувватлаш воситалари доимий равишда кенгайтириб борилади.

Ўзбекистон Президентининг жорий йил 22 ноябрдаги “Аграр соҳани давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ, аграр соҳада давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизмларини такомиллаштириш мақсадида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурида Аграр соҳада тўловлар агентлиги ташкил этилди.

Тақдимотда агентликка юклатилган вазифалар ижроси қандай ташкил этилиши кўриб чиқилди.

Ҳозирги вақтда қишлоқ хўжалигида 52 турдаги субсидия ажратилмоқда. Янги тизимда ушбу жараён тубдан соддалаштирилиб, инсон омили тубдан қисқартирилиб, бюрократия камайтирилади, аризаларни кўриб чиқиш тўлиқ рақамлаштирилади ва барча жараёнлар “Агропортал” орқали амалга оширилади.

Бунинг учун “Агросубсидия” ахборот тизимига 10 дан ортиқ вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари интеграция қилинади.

Жумладан, 2026 йил учун мўлжалланган 1,3 триллион сўмлик субсидияларни талабгорлар иштироки зарур бўлмаган ҳолда давлат идоралари томонидан проактив тарзда, қолган субсидиялар айрим келишиш, хулоса олиш ва ҳужжатларни расмийлаштириш босқичларини чиқариб ташлаган ҳолда соддалаштирилган тартибда, ортиқча оворагарчиликсиз берилади. Натижада субсидия ажратиш муддатлари кескин қисқаради.

Давлатимиз раҳбари молиялаштириш механизмларини янада такомиллаштириш, субсидияларнинг манзиллилиги ва тезкорлигини таъминлаш, барча жараёнларни рақамлаштириш ва фермерлар учун қулай шароит яратиш юзасидан мутасаддиларга аниқ топшириқлар берди.



														
														Хитойлик тадбиркор ходимларига BMW автомобилларини совға қилди

Хитойлик тадбиркор ходимларига BMW автомобилларини совға қилди

Хитойнинг Хенан провинциясида ресторанлар тармоғи раҳбари Ма Янли юқори натижаларга эришган ходимларига BMW русумли автомоби…
15:49 / 10.10.2026

														
														Бухорода 500 доллар эвазига тиббий маълумотнома ваъда қилган шифокор ушланди

Бухорода 500 доллар эвазига тиббий маълумотнома ваъда қилган шифокор ушланди

Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида академик таътил олиш учун тиббий маълумотнома тайёрлаб беришни ваъда қилиб, 500 АҚШ дол…
13:03 / 10.10.2026

														
														Таиланд қироличаси қирувчи самолётни илк бор мустақил бошқарди

Таиланд қироличаси қирувчи самолётни илк бор мустақил бошқарди

Таиланд қироличаси Сутхида Швецияда ишлаб чиқарилган JAS 39C Gripen кўп мақсадли қирувчи самолётида илк мустақил парвозини а…
09:37 / 10.10.2026

														
														Тошкентда 1,2 килограммдан ортиқ синтетик гиёҳвандлик моддаси мусодара қилинди

Тошкентда 1,2 килограммдан ортиқ синтетик гиёҳвандлик моддаси мусодара қилинди

Тошкентда синтетик гиёҳвандлик моддаларини тарқатишда гумонланган шахс ушланди. Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) маълумотига …
09:35 / 10.10.2026

														
														Олмазорда юк машинаси учта транспорт воситасига урилди

Олмазорда юк машинаси учта транспорт воситасига урилди

Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида FAW русумли юк машинаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, светофорнинг қизил чироғида тўхтаб…
09:33 / 10.10.2026

														
														Трамп Оқ уй матбуот котиби лавозимига Кети Захарияни тайинлади

Трамп Оқ уй матбуот котиби лавозимига Кети Захарияни тайинлади

АҚШ Президенти Доналд Трамп Кети Захарияни Оқ уйнинг янги матбуот котиби этиб тайинлаганини эълон қилди. У август ойи охирид…
09:29 / 10.10.2026

														
														Тошкентда халқаро контент бозори ташкил этилади

Тошкентда халқаро контент бозори ташкил этилади

Ўзбекистонда илк бор 2027 йил 4–5 февраль кунлари «Ташкент Content Market» (ТCМ) халқаро контент бозори ўтказилади. Тадбирни…
09:22 / 10.10.2026

														
														Президент Шавкат Мирзиёевнинг МДҲ давлат раҳбарлари кенгашининг кенгайтирилган мажлисидаги нутқидан асосий фикрлари:

Президент Шавкат Мирзиёевнинг МДҲ давлат раҳбарлари кенгашининг кенгайтирилган мажлисидаги нутқидан асосий фикрлари:

📌»Ҳамдўстликда раислик қилиш биз учун, аввало, умумий ишимизга ўз ҳиссамизни қўшиш, янги ғояларни таклиф этиш ҳамда бугунги …
17:06 / 09.10.2026

														
														Ўзбекистонда 9 ойда 1 441 та порахўрлик жинояти аниқланди – ИИВ

Ўзбекистонда 9 ойда 1 441 та порахўрлик жинояти аниқланди – ИИВ

Ўзбекистонда жорий йилнинг тўққиз ойида 3 тоннадан ортиқ гиёҳвандлик воситаси ноқонуний муомаладан олиб қўйилди, 319 та нарк…
15:43 / 09.10.2026

														
														"Дунё тубдан ўзгармоқда, зиддиятлар ортиб, одатий иқтисодий алоқалар қайта қурилмоқда" – Шавкат Мирзиёев

"Дунё тубдан ўзгармоқда, зиддиятлар ортиб, одатий иқтисодий алоқалар қайта қурилмоқда" – Шавкат Мирзиёев

Қуйида Президент Шавкат Мирзиёевнинг МДҲ давлат раҳбарлари кенгашининг тор доирадаги мажлисидаги нутқидан асосий фикрлари би…
14:45 / 09.10.2026

Бу ҳам қизиқ

Ўзбекистон ноябрь ойида Саудия Арабистони билан ўртоқлик учрашуви ўтказади

Ўзбекистон ноябрь ойида Саудия Арабистони билан ўртоқлик учрашуви ўтказади

Ўзбекистон миллий терма жамоаси жорий йилнинг ноябрь ойида ФИФА кунлари доирасида Саудия Арабистони терма жамоасига қарши ўр…
11:03 / 08.10.2026
Бухорода 500 доллар эвазига тиббий маълумотнома ваъда қилган шифокор ушланди

Бухорода 500 доллар эвазига тиббий маълумотнома ваъда қилган шифокор ушланди

Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида академик таътил олиш учун тиббий маълумотнома тайёрлаб беришни ваъда қилиб, 500 АҚШ дол…
13:03 / 10.10.2026
Мирзиёев Марказий Осиё ва Озарбайжон ҳамкорлигини янги босқичга олиб чиқиш таклифларини илгари сурди

Мирзиёев Марказий Осиё ва Озарбайжон ҳамкорлигини янги босқичга олиб чиқиш таклифларини илгари сурди

Президент Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарларининг саккизинчи Маслаҳат учрашувида минтақавий ҳамкор…
16:33 / 08.10.2026
Мирзиёев Марказий Осиёда энергетика, сув ва технологик ҳамкорликни кучайтиришни таклиф қилди

Мирзиёев Марказий Осиёда энергетика, сув ва технологик ҳамкорликни кучайтиришни таклиф қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарларининг саккизинчи Маслаҳат учрашувида энергетика, сув р…
16:37 / 08.10.2026
Туркияда 15 ёшгача бўлган болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш тақиқланади

Туркияда 15 ёшгача бўлган болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш тақиқланади

15 ёшдан 18 ёшгача бўлган ўсмирларга қўшимча чекловлар билан ижтимоий тармоқлардан фойдаланишга рухсат берилади.
17:20 / 10.10.2026
АҚШда 13 ҳарбийни отиб ўлдирган шахс 3 декабрь куни қатл қилинади

АҚШда 13 ҳарбийни отиб ўлдирган шахс 3 декабрь куни қатл қилинади

Пентагон маълум қилишича, АҚШ армияси 2009 йилда Форт-Худ ҳарбий базасида 13 нафар ҳарбийни отиб ўлдирган шахсга нисбатан ам…
11:19 / 09.10.2026
Чирчиқда банк ходими 13 фуқаронинг 1,3 млрд сўмлик омонатини ўзлаштиргани аниқланди

Чирчиқда банк ходими 13 фуқаронинг 1,3 млрд сўмлик омонатини ўзлаштиргани аниқланди

Чирчиқ шаҳрида тижорат банки филиали бўлими бошлиғи 13 нафар фуқаронинг омонат учун топширган жами 1,3 млрд сўмини банк касс…
10:26 / 08.10.2026
Месси Аргентина терма жамоаси билан хайрлашди

Месси Аргентина терма жамоаси билан хайрлашди

39 ёшли Лионел Месси Аргентина миллий терма жамоасидаги фаолияти давомида уни қўллаб-қувватлаган барча инсонларга миннатдорл…
09:41 / 08.10.2026
Ўзбекистонда 9 ойда 1 441 та порахўрлик жинояти аниқланди – ИИВ

Ўзбекистонда 9 ойда 1 441 та порахўрлик жинояти аниқланди – ИИВ

Ўзбекистонда жорий йилнинг тўққиз ойида 3 тоннадан ортиқ гиёҳвандлик воситаси ноқонуний муомаладан олиб қўйилди, 319 та нарк…
15:43 / 09.10.2026
Ўзбекистон делегацияси МДҲнинг уруғчилик бўйича йиғилишида иштирок этди

Ўзбекистон делегацияси МДҲнинг уруғчилик бўйича йиғилишида иштирок этди

6–8-октабр кунлари Туркманистоннинг Аваза шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг уруғчилик масалалари бўйича Ҳукуматлара…
17:27 / 08.10.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!