$
11830.87 UZS
16.82
₽
139.27 UZS
-0.66
€
13450.52 UZS
-31.67
31° Кечаси 18°

Миллиардерлар рақобати ёҳуд Маск, Цукерберг, Гейтс ва Безоснинг “башоратлари”

00:56 / 06.01.2023

2021 йил охирида турли нашрларда Илон Маск, Марк Цукерберг, Билл Гейтс ва бошқа миллиардерларнинг келгуси йил учун прогнозларини эълон қилинган эди. Ушбу мақолада улар томонидан илгари сурилган фикрларнинг қайсилари амалга ошгани ҳақида фикр юритамиз.

Илон Маск – биринчи маҳаллий одамсимон робот

Tesla раҳбари ва SpaceX асосчиси Илон Маск 2021 йилда одамсимон робот лойиҳасини тақдим этди ва унинг прототипи 2022 йилда чиқарилишига ваъда берди ва шундай бўлди ҳам. Маск 2022 йилнинг 30 октябрь куни – Tesla’нинг сунъий интеллект кунида иккита “Оптимус” одамсимон роботларини намойиш этди.

Биринчи прототип ташқи қобиқсиз намойиш этилди. Маскнинг сўзларига кўра, бу “Оптимус” биринчи марта ёрдамсиз ҳаракатланган. Унда Tesla автомобиллари каби камералар, сенсорлар ва компьютерлар мавжуд. Тақдимот давомида улар робот турли вазифаларни бажарган видеони ҳам намойиш қилишди: қутиларни тахлаш, гулларни суғориш, металларни жойидан силжитиш ва ҳоказо. Тахминларга кўра, “Оптимус” келажакда фабрикаларда ишлай олади ва уй ишларида ёрдам бера олади.

Иккинчи модель литий-ион батареялар билан жиҳозланган бўлиб, улар тўлиқ қувватланганда роботни бутун кун давомида энергия билан таъминлай олади.

Tesla Model Y’нинг бозордаги етакчилиги

2021 йилда Маск Tesla Model Y келаси йилда дунёдаги энг кўп сотиладиган электромобиль бўлишини башорат қилган эди. Натижада, 2022 йилнинг дастлабки тўққиз ойида Tesla Model Y АҚШ ва Европада энг кўп сотилган электрокарга айланди. Ҳаммаси бўлиб, АҚШда 191,4 мингта, Европада 83,6 мингта автомобиль сотилган.

Марк Цукерберг – Metaverse учун янги VR-шлеми

Марк Цукерберг 2021 йилда янги Project Cambria VR-шлемларни намойиш қилди ва Meta компанияси уларни 2022 йилга келиб оммавий ишлаб чиқариши таъкидланган эди.

2022 йилнинг июнь ойида Цукерберг уларнинг биринчи намунасини кўрсатди ва октябрь ойида улар янги ном билан сотувга чиқарилди – Meta Quest Pro. Қурилманинг нархи 1,5 минг АҚШ долларини ташкил этади. Meta Quest Pro янгиланган процессорга эга бўлиб, у аввалги Meta Quest 2 моделига нисбатан иш фаолиятини 50 фоизга яхшиланган. Бундан ташқари, янги экранлар рангларни янада тўйинган ва эффектларга бой тарзда намоён қилади. Фойдаланувчилар эшитиш воситаси ёрдамида Metaverse аватарининг юз ифодалари, имо-ишоралари ва овози, шунингдек, рақамли элементларни бошқариши мумкин.

Гарвард университети қошидаги институт

2021 йилда Цукерберг келгуси йили Гарвард университетида табиий ва сунъий интеллектни ўрганиш бўйича Кемпнер институтини очишга ваъда берди. Бироқ институт 2022 йилда эмас, балки 2021 йил декабрь ойидаёқ фаолият юрита бошлади.

Ташкилотнинг бир нечта асосий йўналишлари мавжуд:

табиий интеллектни ўрганиш;
институт талабаларига ҳисоблаш назариялари, сунъий интеллект, машина ўрганиш ишлари, неврология ва когнитив фанларни ўргатиш;
сунъий интеллект соҳасидаги назарий ютуқларни амалиётда қўллаш;
мия қандай ишлашини ўрганиш.

Билл Гейтс – Metaverse ривожланиши

2022 йилда Гейтс Metaverse ривожланишини башорат қилди. 2022 йилда Microsoft Mesh тизими ва Meta VR-шлемларини Microsoft Teams хизмати билан интеграция қилиш учун Meta компанияси билан ҳамкорлик қилишини эълон қилди. Mesh бу хонадаги барча фойдаланувчилар учун интернетга узлуксиз киришни таъминлайдиган Wi-Fi тизими.

Mesh’нинг жорий этилиши MC Teams фойдаланувчилари ҳамкасблари билан деярли ҳар қандай қурилма ёрдамида осон учрашишлари учун янада мустаҳкам тармоқни таъминлайди, VR-шлем эса мавжудлик иллюзиясини яратади ва Metaverse’да “юзма-юз мулоқот” имконини беради.

Жефф Безос – мунтазам тижорий космик парвозлар

2021 йилнинг июль ойида америкалик бизнесмен Жефф Безос акаси Марк, ФААнинг (Федерал авиация админстрацияси) биринчи аёл инспектори Уолли Функ ва 18 ёшли Оливер Дамен билан биргаликда коинотга учди. Безоснинг айтишича, 2022 йилда унинг Blue Origin компанияси мунтазам равишда сайёҳларни коинотга жўнатиш билан шуғулланиши керак эди, яъни космик туризм ривожланиши йўлидаги инқилоб.

2022 йилда тижорат рейслари уч марта амалга оширилди: 31 март, 4 июнь ва 4 август. Барча ҳолатларда олти нафар сайёҳ бўлган. Космик туристлар “New Shepard” кемасида учган ва уларнинг саёҳати 10-11 дақиқа давом этган.


Бу ҳам қизиқ

Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш учун чорвачилик, паррандачилик ва балиқчиликда йирик комплексларни кўпайтириш вазифалари белгиланди.

Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш учун чорвачилик, паррандачилик ва балиқчиликда йирик комплексларни кўпайтириш вазифалари белгиланди.

Улуғнорда пахтадан озуқа экинларига ўтказилган 5 минг гектар майдон камида 10 минг бош қорамол боқиш имконини беради. Дала ч…
12:26 / 24.09.2026
Фабио Каннаваро Ўзбекистон ва Аргентина ўртасидаги ўйин нега қолдирилганини айтди

Фабио Каннаваро Ўзбекистон ва Аргентина ўртасидаги ўйин нега қолдирилганини айтди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро Аргентина билан режалаштирилган ўртоқлик учрашуви нима сабабда…
09:56 / 24.09.2026
Ғазодаги вайронагарчиликлар Исроилда сув танқислигини келтириб чиқарди

Ғазодаги вайронагарчиликлар Исроилда сув танқислигини келтириб чиқарди

The Guardian нашрининг хабар беришича, Ғазо секторидаги оқова сув инфратузилмасининг вайрон қилиниши оқибатида денгизга тоза…
11:02 / 25.09.2026
Тошкент вилоятида прокурор ёрдамчиси пора билан ушланди

Тошкент вилоятида прокурор ёрдамчиси пора билан ушланди

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари Бош прокуратуранинг Шахсий хавфсизлик бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадби…
11:08 / 25.09.2026
«Бу ислоҳотларимизга берилган ҳақиқий баҳо» – Президент Россиядан қайтган андижонлик аёл билан бўлган таъсирли суҳбатни эслади

«Бу ислоҳотларимизга берилган ҳақиқий баҳо» – Президент Россиядан қайтган андижонлик аёл билан бўлган таъсирли суҳбатни эслади

Президент Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятида аҳоли вакиллари билан ўтказилган мулоқот чоғида чет элдан қайтиб, ўз юртида ўз ў…
15:26 / 24.09.2026
Асакада автомобилсозлик ва машинасозлик бўйича шаклланган 30 йиллик тажриба асосида ўз технологияларини яратишга ўтиш вазифаси қўйилди.

Асакада автомобилсозлик ва машинасозлик бўйича шаклланган 30 йиллик тажриба асосида ўз технологияларини яратишга ўтиш вазифаси қўйилди.

Шу мақсадда «Асака муҳандислик водийси»ни ташкил этиб, дастурий маҳсулотлар, электроника, электромеханика ва муҳандислик хиз…
12:22 / 24.09.2026
Иш жойидаги бахтсиз ҳодисаларда мажбурий махсус текширув

Иш жойидаги бахтсиз ҳодисаларда мажбурий махсус текширув

Янги низомга мувофиқ, иш жойида бахтсиз ҳодиса юз берганда иш берувчи зудлик билан жабрланувчига биринчи тиббий ёрдам кўрсат…
15:37 / 24.09.2026
Саида Мирзиёева Ню-Ёркда БлаcкРоcк раҳбарияти билан учрашди

Саида Мирзиёева Ню-Ёркда БлаcкРоcк раҳбарияти билан учрашди

Президент Администратсияси раҳбари Саида Мирзиёева Ню-Ёркда БлаcкРоcк раҳбарияти билан учрашди.
09:33 / 25.09.2026
«Дарс» филми кинотеатрларда намойиш этила бошланди

«Дарс» филми кинотеатрларда намойиш этила бошланди

Кечча, 24-сентябрь куни Ўзбекистон Миллий кино санъати саройида «Дарс» бадиий филмининг премьераси бўлиб ўтди, бугундан бошл…
13:40 / 25.09.2026
Трамп сунъий интеллектни қайта номлади

Трамп сунъий интеллектни қайта номлади

АҚШ Президенти Дональд Трамп мамлакатда «сунъий интеллект» (СИ) атамасидан воз кечиб, уни «супер интеллект» деб аташни маълу…
09:44 / 24.09.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!