$
12053.46 UZS
-63.89
152.43 UZS
2.94
14026.61 UZS
-42.85
31° Кечаси 18°

Президент Жиззах вилоятидаги “BYD Uzbekistan Factory” заводида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

16:03 / 10.07.2024

Президент Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятидаги “BYD Uzbekistan Factory” заводида амалга оширилаётган ишлар ва галдаги вазифалар ҳақида ҳисобот билан танишди.

Мазкур корхона шу йил 27 июнь куни давлатимиз раҳбари иштирокида ишга туширилган эди. У BYD енгил автомобилларини ишлаб чиқарувчи Хитойдан ташқаридаги илк завод бўлди.

Бугунги кунда BYD янги энергия манбаларида ҳаракатланувчи автомобиллар – электромобиллар ва гибридларни ишлаб чиқариш ва сотиш бўйича дунёда етакчи компания ҳисобланади. У энг яхши технологик база, инновацион ечимлар ва сифат назорати тизимларига эга.

Ўзбекистонга бундай йирик компаниянинг кириб келиши, аввало, мамлакатдаги жозибадор инвестицион муҳит ва сиёсат, шунингдек, автомобилсозлик соҳасида муҳандис кадрлар, ишлаб чиқариш базаси, хомашё ва логистика салоҳияти борлиги билан боғлиқ.

“Ўзавтосаноат” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси мазкур инвестиция лойиҳасининг дастлабки натижалари ва уни кенгайтиришга қаратилган режалар тўғрисида ахборот берди.

Қайд этилганидек, тўлиқ ишлаб чиқариш жараёнини ишга тушириш доирасида Ўзбекистон корхоналари томонидан пластик қисмлар, ойналар, бамперлар, дисклар ва бошқа кўплаб компонентлар ишлаб чиқарилиши бўйича BYD сифат тизимига мос келиши учун таҳлил ўтказилди.  

Аҳолининг енгил автотранспорт воситаларига бўлган эҳтиёжини қондириш ва уларнинг турларини кенгайтириш мақсадида хитойлик ҳамкорлар билан В, С ва бюджет автомобиллари сегментидаги автомобиллар ишлаб чиқариш бўйича келишувларга эришилди. Уларнинг биринчи намуналари хитойлик ҳамкорлар томонидан замонавий стандартлаштириш тизими синовларини ўтказиш учун лабораторияларга топширилди.

Шунингдек, замонавий технология ва стандартларни нафақат ишлаб чиқариш, балки савдо, сервис ва кафолат йўналишларида ҳам татбиқ этиш масаласи долзарб бўлиб қолмоқда. Бу сифатсиз маҳсулот чиқарилишининг олдини олади ҳамда автотранспортга юқори сифатли сервис ва кафолатли хизмат кўрсатилишини таъминлайди.

BYD билан ҳамкорлик маҳаллий кадрларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ҳам ўз ичига олади. Жиззахдаги “BYD Uzbekistan Factory” компаниясига малакали мутахассисларни жалб қилиш мақсадида Жиззах политехника институти ва Тошкентдаги Турин политехника университети билан биргаликда юқори малакали мутахассисларни ўқитиш бўйича муҳандислик ўқув марказини ташкил қилиш режалаштирилган.

Тақдимотда ишлаб чиқариш ҳажмини белгиланган кўрсаткичларга етказиш ҳамда маҳаллийлаштириш жараёнини жадаллаштириш чора-тадбирлари кўриб чиқилди.

Давлатимиз раҳбари “BYD Uzbekistan Factory” қўшма корхонаси қувватларида ишлаб чиқаришни тезлаштириш, ҳамкорликнинг кейинги босқичлари бўйича стратегия ишлаб чиқиш, келгусида ишлаб чиқариш қувватини йиллик 500 минг донага етказиш ва экспорт бозорларига чиқиш бўйича аниқ вазифаларни қўйди.



														
														Эндиликда камера ва радарлар орқали ҳам жарима баллари ҳисобланади

Эндиликда камера ва радарлар орқали ҳам жарима баллари ҳисобланади

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 25 октябрда қабул қилинган 676-сонли қарорига мувофиқ, 2026 йил 1 апрелдан бошлаб…
16:00 / 27.10.2025

														
														28 октябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

28 октябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

28 октябрь куни Тошкентда ҳаво ўзгарувчан бўлади, кунинг иккинчи ярмида бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўз…
15:15 / 27.10.2025

														
														Мопед ва скутер бошқариш учун гувоҳнома олиш тартиби осонлашади

Мопед ва скутер бошқариш учун гувоҳнома олиш тартиби осонлашади

Ўзбекистонда 2026 йил 1 январдан эътиборан “А1” тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси жорий этилади. Бу ҳақда ҳукумат қарори қаб…
13:09 / 27.10.2025

														
														Президент Шавкат Мирзиёевнинг шу ҳафтадаги иш режаси эълон қилинди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг шу ҳафтадаги иш режаси эълон қилинди

Ўзбекистон президенти матбуот котиби Шерзод Асадов давлат раҳбарининг ҳафталик иш режасидан ўрин олган тадбирлар ҳақида маъл…
12:35 / 27.10.2025

														
														Ўзбекистонга 9 ойда 8,6 млн нафар турист ташриф буюрди

Ўзбекистонга 9 ойда 8,6 млн нафар турист ташриф буюрди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-сентябрь ойларида жами қарийб 8,6 млн нафар чет эл фуқар…
12:17 / 27.10.2025

														
														Ўзбекистон сунъий интеллект инфратузилмасини ривожлантиришга 1 млрд доллардан ортиқ инвестициялар жалб қилинади

Ўзбекистон сунъий интеллект инфратузилмасини ривожлантиришга 1 млрд доллардан ортиқ инвестициялар жалб қилинади

Сунъий интеллект технологияларини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармони қабул қили…
11:18 / 27.10.2025

														
														Оғир атлетикачи Акбар Жўраевга автомобиль совға қилинди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраевга автомобиль совға қилинди

Спортчиларнинг мураббийларига ҳам пул мукофоти топширилди.
10:14 / 27.10.2025

														
														Зангиотадаги цехда катта ёнғин чиқди

Зангиотадаги цехда катта ёнғин чиқди

Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
09:09 / 27.10.2025

														
														Жанубий Корея ва Словакияга ишга юбормоқчи бўлган фирибгарлар ушланди

Жанубий Корея ва Словакияга ишга юбормоқчи бўлган фирибгарлар ушланди

Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 1-қисми билан жиноят и…
08:34 / 27.10.2025

														
														Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги етакчи 10 давлат маълум қилинди

Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги етакчи 10 давлат маълум қилинди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь–сентябрь ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси ҳ…
17:10 / 26.10.2025

Бу ҳам қизиқ

UFC. Том Аспиналл ва Сирил Ган ўртасидаги чемпионлик жанги ўтказилмаган деб топилади

UFC. Том Аспиналл ва Сирил Ган ўртасидаги чемпионлик жанги ўтказилмаган деб топилади

Бирлашган Араб Амирликларининг Абу-Даби шаҳридаги Etihad Arena мажмуаси MMA бўйича UFC 321 турнирига мезбонлик қилди.
08:45 / 26.10.2025
Мопед ва скутер бошқариш учун гувоҳнома олиш тартиби осонлашади

Мопед ва скутер бошқариш учун гувоҳнома олиш тартиби осонлашади

Ўзбекистонда 2026 йил 1 январдан эътиборан “А1” тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси жорий этилади. Бу ҳақда ҳукумат қарори қаб…
13:09 / 27.10.2025
Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманида чиябўри тутилди

Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманида чиябўри тутилди

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда ёввойи ҳайвон ҳақида хавотирли хабарлар тарқалган эди.
15:11 / 26.10.2025
28 октябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

28 октябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

28 октябрь куни Тошкентда ҳаво ўзгарувчан бўлади, кунинг иккинчи ярмида бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўз…
15:15 / 27.10.2025
Ўзбекистонга 9 ойда 8,6 млн нафар турист ташриф буюрди

Ўзбекистонга 9 ойда 8,6 млн нафар турист ташриф буюрди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-сентябрь ойларида жами қарийб 8,6 млн нафар чет эл фуқар…
12:17 / 27.10.2025
Тошкентда яна бир кўча бўйлаб ҳаракат икки кунга чекланади

Тошкентда яна бир кўча бўйлаб ҳаракат икки кунга чекланади

Шунингдек, ҳокимлик юзага келадиган ноқулайликлар учун узр сўраган.
15:42 / 26.10.2025
Санкциялар шароитида ҳам Евроиттифоқ Россиянинг 3 та етакчи савдо ҳамкоридан бири ҳисобланади

Санкциялар шароитида ҳам Евроиттифоқ Россиянинг 3 та етакчи савдо ҳамкоридан бири ҳисобланади

Германия иқтисодий институти ҳисоб-китобларига кўра, ўтган йили Россия экспорти 18 фоизга ўсиб, 330 миллиард долларга етган.
09:52 / 27.10.2025
“АҚШнинг Украина бўйича ёндашуви кескин ўзгарди” – Сергей Лавров

“АҚШнинг Украина бўйича ёндашуви кескин ўзгарди” – Сергей Лавров

“Бу, шунингдек, европаликлар тинчини йўқотиб, Трамп маъмуриятини қийин аҳволга солишга уринаётганини англатади”, – дея қўшим…
16:51 / 27.10.2025
Эндиликда камера ва радарлар орқали ҳам жарима баллари ҳисобланади

Эндиликда камера ва радарлар орқали ҳам жарима баллари ҳисобланади

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 25 октябрда қабул қилинган 676-сонли қарорига мувофиқ, 2026 йил 1 апрелдан бошлаб…
16:00 / 27.10.2025
Рустам Қосимжонов Ўзбекистон шахмат терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди

Рустам Қосимжонов Ўзбекистон шахмат терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди

Бу ҳақда Ўзбекистон шахмат федерацияси расмий Telegram саҳифасида маълум қилинди.
15:31 / 27.10.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!