“Биринчи қорнинг суратлари ҳудуд аҳолиси томонидан ижтимоий тармоқларда баҳам кўрилмоқда”, – дея хабар бермоқда Казинформ. Қозоғистоннинг Қўстанай ва Рудний шаҳарларида қор ёғди. Аввалроқ Қўстанай вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси 1-6 даража совуқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлиши ва ёмғир аралаш қор ёғиши прогноз қилинган эди.
Синоптиклар Қозоғистон ҳудудининг катта қисми Шимолий циклон таъсири остида бўлишини маълум қилган. Мамлакат жануби ва шарқида ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилмоқда. Республикада шамол кучайиб, кечаси ва эрталаб туман тушиши кутилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!