$
12964.43 UZS
-30.16
158.28 UZS
0.6
14744.45 UZS
-17.4
17° Кечаси

Наманганда ҳомиладор аёл 4 нафар эгизак чақалоғи билан вафот этди

22:51 / 16.01.2024

Ижтимоий тармоқларда Наманган вилоятидаги туғуруқхонада ҳомиладор аёл 4 нафар эгизак чақалоғи билан вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.

Аниқланишича, 2024 йил 13 январь соат 21:10 да Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлик илмий-амалий тиббиёт маркази Наманган филиали 1-акушерлик бўлимига Давлатобод тумани “Нуробод” МФЙ да яшовчи 2002 йилда туғилган фуқаро М.М. кучли туғуруқолди оғриғи билан оғир аҳволда олиб келинган.

Қабул вақтида унга “1-ҳомиладорлик, 24 ҳафта 1 кун. Кўп ҳомилалик. (тўрт эгиз ҳомила). Уретрогидронефроз 3-даражаси. Сурункали анемия ўрта даражаси” дастлабки ташхиси қўйилган.

Аёлда мазкур ҳомиладорлик тушиш хавфи ва уретрогидронефроз 2-, 3-даража билан кечган. Шу сабабли М.М. уч марта марказнинг ҳомиладорларни даволаш бўлимида зарур муолажалар олган.

Ўша пайтда аёлнинг яқинларига 4 эгиз ҳомила муддатига етиб, туғилиши қийин эканлиги ва буйраклар уретрогидронефрози 2-, 3-даражаси ҳомиладор саломатлигида жиддий асоратлар бериши мумкинлиги ҳақида тушунтирилган.

Аёл тиббий назоратда бўлган вақтда унга антибактериал терапия ва дистресс синдром профилактикаси ўтказилган.

2024 йил 14 январь куни соат 23:00 да беморда оғриқ кучайиб, ўта қисқа вақтда ҳомиланинг патологик тушиши кузатилган. Ҳомилаларнинг вазни 410 гр, 380 гр, 390 гр ва 400 граммдан иборат бўлган.

Шундан кейин аёл бачадони инструментал тозаланиб, гинекология бўлимига ўтказилган. Бироқ 15 январь соат 06:50 да беморнинг аҳволи кескин ёмонлашиб, унда клиник ўлим ҳолати юз берган. Аёл дарҳол сунъий нафас олиш ускунасига уланиб, бирламчи реанимацион чоралар кўрилишига қарамасдан шу куни соат 07:10 да унда биологик ўлим кузатилган.

Суд-тиббий экспертизасининг дастлабки хулосасига кўра, беморнинг ўлимига ўпка артерияларининг массив тромбоэмболияси ва ўткир юрак-қон томир нафас етишмовчилиги сабаб бўлган.

Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича прокуратура ходимлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ушбу ҳолат сабабларига ойдинлик киритилгач, қўшимча ахборот берилади.


Бу ҳам қизиқ

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси огоҳлантириш билан чиқди

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси огоҳлантириш билан чиқди

Жорий йилнинг 13 апрель куни Ўзбекистон фуқароси томонидан Истанбул метрополитенида рухсатсиз тарзда турк фуқароси бўлган аё…
12:21 / 17.04.2025
Бугун Парижда АҚШ ва Украина расмийлари учрашув ўтказади

Бугун Парижда АҚШ ва Украина расмийлари учрашув ўтказади

Бу ҳақда Украина президенти девони раҳбари Андрей Ермак маълум қилди.
12:53 / 17.04.2025
Россияда “Толибон” ҳаракатини тақиқлаш тўхтатилди

Россияда “Толибон” ҳаракатини тақиқлаш тўхтатилди

Олий суд Россияда “Толибон” ҳаракати фаолиятини тақиқлашни тўхтатди. Бу ҳақда Риа Новости нашри хабар берди.
20:21 / 17.04.2025
Ўзбекистоннинг аҳоли энг зич жойлашган ҳудудлари маълум қилинди

Ўзбекистоннинг аҳоли энг зич жойлашган ҳудудлари маълум қилинди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 1 апрель ҳолатига республика бўйича аҳоли зичлиги 1 км² га ўрта…
11:29 / 17.04.2025
Ўзгидромет сел хавфидан огоҳлантирди

Ўзгидромет сел хавфидан огоҳлантирди

Гидрометеорология хизмати агентлиги томонидан берилган маълумотга кўра, жорий йилнинг 19-22 апрель кунлари кутилаётган ёмғир…
18:40 / 18.04.2025
18 апрель куни қандай об-ҳаво кузатилади?

18 апрель куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ҳарорат кечаси 11-13 даража, кундузи 18-20 даража бўлади.
22:03 / 17.04.2025
Финляндияда маҳаллий полиция иш ташлаш эълон қилди

Финляндияда маҳаллий полиция иш ташлаш эълон қилди

Финляндия полицияси қарийб 50 йил ичида биринчи марта иш ташлаш эълон қилди. Икки кунлик акция мамлакатнинг жануби-шарқидаги…
20:32 / 17.04.2025
BBC Ўзбекистоннинг ёввойи табиати ҳақида фильм суратга олмоқда

BBC Ўзбекистоннинг ёввойи табиати ҳақида фильм суратга олмоқда

BBC жамоаси ёввойи табиат ва мамлакатнинг ноёб қуш турларини сақлаб қолиш чоралари ҳақида фильм суратга олиш учун Ўзбекистон…
20:25 / 18.04.2025
Қарздорлик ҳисобига банклар балансига олинган мол-мулклар тўғридан-тўғри сотилишига рухсат берилади

Қарздорлик ҳисобига банклар балансига олинган мол-мулклар тўғридан-тўғри сотилишига рухсат берилади

Бу ҳақда “Қарздорлик ҳисобига банклар балансига олинган мол-мулклар реализациясини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”г…
10:53 / 17.04.2025
1 июлдан бошлаб Ўзбекистонда товарларнинг кўп турларини экспорт қилиш бўйича чекловлар бекор қилинади

1 июлдан бошлаб Ўзбекистонда товарларнинг кўп турларини экспорт қилиш бўйича чекловлар бекор қилинади

1 июлдан бошлаб Ўзбекистонда барча товарларни экспорт қилиш тақиқлари бекор қилинади. Фақат 86 та товар гуруҳлари бундан мус…
19:43 / 18.04.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!