Навоий вилоятида ноқонуний олтин савдосига ихтисослашган уюшган жиноий гуруҳ фаолияти аниқланиб, унга чек қўйилди. Гуруҳ аъзолари хорижий давлат фуқароларини жалб қилган ҳолда солиқ, геология, экология ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза қилишга оид қонунчилик талабларини қўпол равишда бузиб фаолият юритган.
Мазкур жиноий гуруҳга Кармана туманида спорт соҳасига ихтисослашган масъулияти чекланган жамият раҳбари бошчилик қилгани маълум бўлди.
Ўтказилган тадбирлар давомида гумонланувчилардан 17,2 килограмм олтин ва кумуш қоришмаси, 20 килограмм ярим тайёр олтин маҳсулоти, таркибида олтин зарралари мавжуд бўлган 250 килограмм бойитилган кўмир, шунингдек, 280 тоннадан ортиқ қум ва руда ҳамда 230 литр махсус кимёвий воситалар ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!