$
12021.22 UZS
-54.96
169.53 UZS
0.06
13978.27 UZS
-16.82
31° Кечаси 18°

Қорақалпоғистонда “Медиа ҳафталик”нинг илк босқичи якунланди

12:53 / 04.04.2026

Сўнгги беш кун мобайнида Қорақалпоғистон Республикаси мамлакатимиз ахборот маконининг том маънодаги қайноқ марказига — ўзига хос инновацион “медиа-хаб”га айланди. Ўзбекистон бўйлаб старт олган кенг миқёсли “Медиа ҳафталик”нинг дастлабки босқичи Оролбўйи ҳудудида муваффақиятли ўз ниҳоясига етмоқда.

Қуруқ академик маърузалар форматидан воз кечилиб, жонли амалиёт устига қурилган ушбу лойиҳа бошида кутилганидан кўра анча кенг қамров олди. Иштирокчилар таркиби турли йўналишларни ўзида бирлаштирди: машғулотларга 60 дан ортиқ ахборот хизмати раҳбарлари ва ходимлари, ҳудудий ва маҳаллий телеканалларнинг 80 дан зиёд вакиллари (мухбир, тасвирчи, монтажчи, режиссёр, муҳаррир), босма ва электрон ОАВнинг 50 дан ошиқ ходимлари ҳамда яна шунча мустақил блогерлар жалб этилди. Энг катта қисмни эса замонавий трендларга интилувчи 500 нафардан кўп мобилограф, СММ мутахассиси, вайнер ва контент яратишга қизиқувчи ёшлар ташкил этди. Медиа ҳафталик ҳақида илк анонслар эълон қилингач, унда иштирок этиш истагини билдирганлар ва жамоага келиб қўшилганлар сони янада ошди. Натижада ҳудуддаги 700 дан ортиқ медиа вакиллари бир мақсад йўлида, битта очиқ мулоқот майдонида жам бўлди. Бу шунчаки навбатдаги ўқув курси эмас, балки ахборот узатишнинг эскича қолипларидан воз кечиб, воқеликка мутлақо янгича нигоҳ билан қарашга ундовчи ҳақиқий тажриба мактаби бўлди.

Мазкур ҳафталик — миллий медиамиз учун янги қон, янги овоз, ижодий турғунликдан уйғониш учун кучли импульс вазифасини ўтаб берди. Энг қувонарлиси, машғулотларга турли хил қарашлар ва билим даражаси билан кириб келган иштирокчилар ҳафталик якунига келиб, глобал тармоқдаги ахборот хуружларига қарши тура оладиган, сунъий интеллектдан моҳирона фойдаланадиган ва креатив контент яратишнинг замонавий қуролларини тўлиқ ўзлаштирган янги форматдаги профессионалларга айланди.

Эндиликда улар ахборот оқимини шунчаки пассив кузатувчи эмас, балки инқирозли вазиятларни бошқариш каби мураккаб механизмларни амалиётда қўллай оладиган фаол, салоҳиятли кадрлар сифатида намоён бўлишади. Қолаверса, беш кунлик фикр алмашувлар давлат идоралари ҳамда журналистлар, блогерлар ўртасидаги кўринмас деворларни бузиб, ўзаро ишонч ва конструктив ҳамкорликка асосланган янги медиа маданиятига мустаҳкам пойдевор яратди.

Иштирокчилар бешта асосий йўналишга бўлинган ҳолда ўқитилди. Ҳафталикнинг интенсив дастуридан медиа соҳасининг энг долзарб масалалари ўрин олди. Хусусан:

• Босма ва интернет нашрлари вакиллари учун ташкил этилган махсус сессияларда сунъий интеллект даврида ахборот генерацияси, рақамли этика қоидалари, фейк хабарларни аниқловчи фактчекинг воситалари бўйича кўникмалар чуқур ўргатилди. Шунингдек, коррупцияга қарши кураш мавзуларини ёритиш амалиёти таҳлил қилиниб, бунда холисликни сақлаган ҳолда ишончли манбалар билан ишлашнинг янгича усулларига алоҳида урғу берилди. Бундан ташқари, катта ҳажмдаги мураккаб статистика ва рақамларни ўқувчига тушунарли, жозибадор шаклда етказиш, маълумотларни визуаллаштириш бўйича машғулотлар ўтказилди.

• Телевидение ижодкорлари — мухбир, тасвирчи ва монтаж усталарини қамраб олган дарсларда сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларни инсон тақдири ва креатив ракурслар орқали томошабинни жалб қилувчи қизиқарли репортажлар форматида ёритиш масалаларига эътибор қаратилди. Таъсирчан ҳужжатли фильмлар яратиш концепцияси, бу жараёнда ишончли манбалар билан ишлаш ва муаллифлик масъулияти таҳлил қилинди. Техник мутахассислар эса амалий машқлар давомида “Ронин” ускунаси ёрдамида кадр балансини сақлаш ва микро-силкинишларни йўқотиш усулларини, шунингдек, замонавий кўрсатув ритмини шакллантирувчи илғор монтаж сирларини ўзлаштирди.

• Давлат органлари ва ташкилотларнинг ахборот хизмати раҳбарлари эса стратегик коммуникация, антикризис вазиятларда репутацияни тиклаш, баёнот ва раддия бериш қоидалари, очиқлик индекси ва KPI бўйича билимларини мустаҳкамлади. Матбуот котиблари учун ўтказилган махсус мастер-классларда нейротармоқлар ёрдамида сифатли матнлар ёзиш, креатив ғояларни шакллантириш, қисқа фурсатда видео ва медиа-дизайн маҳсулотларини яратиш амалиётда кўрсатиб берилди.

• СММ мутахассислари ва блогерлар машғулотларда аудитория эътиборини сониялар ичида жалб қиладиган креатив мобил репортажлар тайёрлаш ва визуал сторителлинг (воқеани тасвирлар орқали таъсирчан ҳикоя қилиш) санъатининг энг сўнгги трендлари бўйича ўз билимларини оширди. Иштирокчилар ижтимоий тармоқларнинг мураккаб алгоритмлари билан ишлаш, контент қамровини органик тарзда ошириб, уни «тавсиялар» бўлимига олиб чиқишнинг синалган усуллари билан яқиндан танишди. Шунингдек, саҳифаларни юритишда бренд имижини тўғри шакллантириш, мақсадли СММ-стратегия ишлаб чиқиш ҳамда фойдаланувчилар билан интерактив мулоқот ўрнатиш орқали

														“Очиқ мулоқот 2026”: Муаммоларингизда биргаликда ечим топамиз!

“Очиқ мулоқот 2026”: Муаммоларингизда биргаликда ечим топамиз!

Бизнес шиддат билан ривожланмоқда, давлат эса бу йўлда тадбиркорнинг энг яқин таянчи ва ишончли ҳимоячисига айланмоқда.
17:44 / 23.05.2026

														Оҳангарон дарёсида қолиб кетган аёл қутқарилди

Оҳангарон дарёсида қолиб кетган аёл қутқарилди

Бугун, 23 май куни Тошкент вилоятининг Пискент туманидан оқиб ўтувчи Оҳангарон дарёсида бир аёл сув ўртасидаги қуруқликда қо…
16:45 / 23.05.2026

														“Майдонга дадил тушинг, юрагингизни бериб ўйнанг” — Саида Мирзиёева терма жамоага мурожаат қилди

“Майдонга дадил тушинг, юрагингизни бериб ўйнанг” — Саида Мирзиёева терма жамоага мурожаат қилди

Кеча Президентимиз Ўзбекистон миллий терма жамоасини Жаҳон чемпионатига кузатиш маросимида иштирок этди.
16:30 / 23.05.2026

														Ноқонуний ер савдоси ортидан мансабдорлар қўлга олинди

Ноқонуний ер савдоси ортидан мансабдорлар қўлга олинди

Андижон вилоятида ўтказилган тезкор тадбирларда ноқонуний ер савдоси билан боғлиқ бир нечта мансабдор шахслар ушланди.
07:18 / 23.05.2026

														Россияда банкомат ва терминаллар интернетсиз ишлаши мумкин бўлади

Россияда банкомат ва терминаллар интернетсиз ишлаши мумкин бўлади

Россия Рақамли ривожланиш вазирлиги ҳамда алоқа операторлари банкомат ва тўлов терминалларининг мобил интернетсиз ишлашига и…
00:51 / 23.05.2026

														23 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

23 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, кечга томон бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
17:51 / 22.05.2026

														Оҳангарон шаҳрида электрон тамаки маҳсулотларини сотган шахс ушланди

Оҳангарон шаҳрида электрон тамаки маҳсулотларини сотган шахс ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Оҳангарон шаҳар бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида ўт…
14:45 / 22.05.2026

														Ўзбекистон дунёдаги энг йирик олтин қазиб олувчи давлатлар ТОП-10 талигига кирди

Ўзбекистон дунёдаги энг йирик олтин қазиб олувчи давлатлар ТОП-10 талигига кирди

Хитой дунёда энг йирик олтин қазиб олувчи давлат бўлиб қолмоқда. Visual Capitalist маълумотларига кўра, мамлакат йилига 380,…
14:39 / 22.05.2026

														Украина ҳужуми Россиядаги йирик нефть заводининг ярим қувватини ишдан чиқарди

Украина ҳужуми Россиядаги йирик нефть заводининг ярим қувватини ишдан чиқарди

Россиядаги энг йирик нефтьни қайта ишлаш заводларидан бири — “Лукойл-Нижегороднефтеоргсинтез” Украина дронлари ҳужумидан сўн…
14:14 / 22.05.2026

Бу ҳам қизиқ

Қорақалпоғистондаги Устюрт текислигига 893 бош йўрға тувалоқ қўйиб юборилди

Қорақалпоғистондаги Устюрт текислигига 893 бош йўрға тувалоқ қўйиб юборилди

Ўзбекистон Қизил китобига киритилган ҳамда йўқолиб кетиш хавфи остидаги ёввойи фауна ва флора турлари билан халқаро савдо қи…
10:17 / 21.05.2026
“Майдонга дадил тушинг, юрагингизни бериб ўйнанг” — Саида Мирзиёева терма жамоага мурожаат қилди

“Майдонга дадил тушинг, юрагингизни бериб ўйнанг” — Саида Мирзиёева терма жамоага мурожаат қилди

Кеча Президентимиз Ўзбекистон миллий терма жамоасини Жаҳон чемпионатига кузатиш маросимида иштирок этди.
16:30 / 23.05.2026
Оҳангарон дарёсида қолиб кетган аёл қутқарилди

Оҳангарон дарёсида қолиб кетган аёл қутқарилди

Бугун, 23 май куни Тошкент вилоятининг Пискент туманидан оқиб ўтувчи Оҳангарон дарёсида бир аёл сув ўртасидаги қуруқликда қо…
16:45 / 23.05.2026
Ўзбекистон дунёдаги энг йирик олтин қазиб олувчи давлатлар ТОП-10 талигига кирди

Ўзбекистон дунёдаги энг йирик олтин қазиб олувчи давлатлар ТОП-10 талигига кирди

Хитой дунёда энг йирик олтин қазиб олувчи давлат бўлиб қолмоқда. Visual Capitalist маълумотларига кўра, мамлакат йилига 380,…
14:39 / 22.05.2026
Бўлажак ўқитувчилар билими тест орқали баҳоланади

Бўлажак ўқитувчилар билими тест орқали баҳоланади

Ўзбекистонда педагогика йўналишида таҳсил олаётган талабаларнинг билимларини ташқи диагностика орқали баҳолаш тизими жорий э…
14:46 / 21.05.2026
Муқаддам судланган наркосавдогарлар узоқ муддатга қамалди

Муқаддам судланган наркосавдогарлар узоқ муддатга қамалди

Гиёҳвандлик жамият хавфсизлиги ва ёшлар келажагига жиддий таҳдид солувчи энг хавфли иллатлардан биридир.
07:13 / 22.05.2026
Энди “Сифатли давлат бошқаруви” дастури ҳар икки йилда ўтказилиб, келгуси босқичдан унда маҳаллий ҳокимликлар ҳам иштирок этади.

Энди “Сифатли давлат бошқаруви” дастури ҳар икки йилда ўтказилиб, келгуси босқичдан унда маҳаллий ҳокимликлар ҳам иштирок этади.

Ушбу йўлда барчамиз биргаликда қатъий ҳаракат қилсак, бор куч-ғайратимизни сафарбар этсак, кўзлаган баланд марраларга албатт…
12:29 / 22.05.2026
“Очиқ мулоқот 2026”: Муаммоларингизда биргаликда ечим топамиз!

“Очиқ мулоқот 2026”: Муаммоларингизда биргаликда ечим топамиз!

Бизнес шиддат билан ривожланмоқда, давлат эса бу йўлда тадбиркорнинг энг яқин таянчи ва ишончли ҳимоячисига айланмоқда.
17:44 / 23.05.2026
Россияда банкомат ва терминаллар интернетсиз ишлаши мумкин бўлади

Россияда банкомат ва терминаллар интернетсиз ишлаши мумкин бўлади

Россия Рақамли ривожланиш вазирлиги ҳамда алоқа операторлари банкомат ва тўлов терминалларининг мобил интернетсиз ишлашига и…
00:51 / 23.05.2026
Бухорода яна зилзила кузатилди

Бухорода яна зилзила кузатилди

22 май куни Ўзбекистон ҳудудида 4 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Республика сейсмопрогностик мониторинг маркази м…
09:57 / 22.05.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!