$
12002.93 UZS
-1.55
₽
146.74 UZS
0.18
€
13156.41 UZS
0.7
31° Кечаси 18°

170 дан ортиқ ўзбекистонлик Умрадан қайта олмаяпти

16:47 / 05.04.2026

“Дунё” ахборот агентлиги хабарига кўра, Саудия Арабистонига Умра зиёрати учун борган 170 дан ортиқ фуқаро Ўзбекистонга қайта олмаган.

Маълум қилинишича, Бош консулхона дипломатлари айрим жисмоний шахслар орқали умра зиёратига келиб, қийин аҳволга тушиб қолган Ўзбекистон фуқароларининг муаммоларини жойида ўрганиш ҳамда улар билан суҳбатлашиш мақсадида Макка шаҳрида жойлашган “Канари ва Ал-Аям Элите” меҳмонхоналарига ташриф буюрди. Айни пайтда ушбу меҳмонхоналарда жами 170 нафардан ортиқ зиёратчи Ўзбекистонга қайтишни кутиб турибди.

Зиёратчиларнинг айтишича, улар 14 кунлик умра сафари доирасида турли гуруҳлар таркибида Саудия Арабистонига келган. Бироқ сафарни ташкил этган шахсларнинг ёлғон маълумотлари ва хатолари оқибатида улар ҳозирга қадар ватанга қайта олмаган.

Суҳбат давомида зиёратчилар ўзларининг оғир аҳволи ҳақида сўзлаб, гуруҳнинг катта қисми кекса ёшдаги инсонлардан иборат эканини таъкидлади. Улар орасида инфарктни бошидан ўтказган, қандли диабет, қон босими каби сурункали касалликларга чалинган ва доимий равишда дори-дармон истеъмол қиладиган шахслар борлиги ҳам қайд этилди. Зиёратчилар ватанга қайтиш масаласида Ўзбекистон ҳукуматидан амалий ёрдам сўради.

Ваколатхона вакиллари сўнгги йилларда умра зиёратини ташкил этиш учун тегишли рухсатномага эга бўлмаган айрим “туристик фирмалар” ва “жисмоний шахслар” томонидан тартибсиз сафарлар ташкил этилаётгани, бундай ҳолатлар кўплаб ватандошларнинг Мадина ва Жидда шаҳарларида ҳам турли мушкул вазиятларга тушиб қолишига сабаб бўлаётганини билдирди.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон Дин ишлари бўйича қўмитаси томонидан берилган лицензия асосида 14 та туристик фирма умра зиёратини расмий равишда ташкил этаётгани, бу ҳақда оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда мунтазам ахборот бериб борилаётгани, шунга қарамасдан, айрим фуқаролар ноқонуний ташкилотчиларнинг ёлғон рекламаларига алданиб қолаётгани афсус билан таъкидланди.

Зиёратчиларга улар рухсатномасиз ташкил этилган сафар доирасида келган бўлса-да, ватанга қайтиш бўйича мурожаатлари Бош консулхона томонидан белгиланган тартибда тегишли идораларга етказилиши маълум қилинди. Шу билан бирга, мазкур мурожаатларни кўриб чиқиш маълум вақт талаб қилиши инобатга олиниб, вазият янада оғирлашиб кетмаслиги учун имкониятдан келиб чиққан ҳолда ўз ҳисобларидан авиачипта харид қилиб, Ўзбекистонга қайтиш тавсия этилди.

Шунингдек, зиёратчиларни қийин аҳволга солган шахсларнинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари юзасидан Ўзбекистонга қайтгандан сўнг тегишли идораларга мурожаат қилиш мумкинлиги тушунтирилди. Ҳозирги кунда ушбу ҳолат Бош консулхона томонидан доимий назоратга олинган бўлиб, вазият юзасидан тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.



														
														Ўзбекистон Президенти шарафига расмий қабул маросими ўтказилди

Ўзбекистон Президенти шарафига расмий қабул маросими ўтказилди

Аммон шаҳридаги “Ал-Ҳусайния” саройида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев шарафига Иордания Подшоҳи Абдулла …
09:49 / 24.11.2026

														
														Маҳалладаги муаммо — катта сиёсат марказида: ЎзЛиДеП Конгрессига қандай таклифлар тайёрланмоқда?

Маҳалладаги муаммо — катта сиёсат марказида: ЎзЛиДеП Конгрессига қандай таклифлар тайёрланмоқда?

Бирор уй мустаҳкам бўлиши учун аввало унинг пойдевори бақувват қурилиши керак. Сиёсий жараёнларда ҳам худди шундай: қуйи бўғ…
15:00 / 23.11.2026

														
														Ўзбекистонда пардозбоп тош конлари учун “ноль чиқинди” талаби жорий этилади

Ўзбекистонда пардозбоп тош конлари учун “ноль чиқинди” талаби жорий этилади

Ўзбекистонда пардозбоп тош саноатида хомашёдан тўлиқ фойдаланиш ва ишлаб чиқариш чиқиндиларини қайта ишлаш бўйича янги талаб…
15:38 / 20.11.2026

														
														Жиззахдаги АЭС қурилиши учун 2,2 миллиард долларлик қурилиш материаллари талаб этилади

Жиззахдаги АЭС қурилиши учун 2,2 миллиард долларлик қурилиш материаллари талаб этилади

Ўзбекистонда йирик стратегик лойиҳаларни маҳаллий қурилиш материаллари билан таъминлаш бўйича янги вазифалар белгиланди. Хус…
15:26 / 20.11.2026

														
														Ўзбекистонда қурилиш материаллари импорти 780 миллион долларни ташкил этмоқда

Ўзбекистонда қурилиш материаллари импорти 780 миллион долларни ташкил этмоқда

Ўзбекистонда керамик плита, базальт қоплама, қурилиш ойнаси ва газоблок каби 161 турдаги маҳсулотни ишлаб чиқариш қувватлари…
15:23 / 20.11.2026

														
														Ўзбекистон қурилиш материаллари экспортини 5 миллиард долларга етказмоқчи

Ўзбекистон қурилиш материаллари экспортини 5 миллиард долларга етказмоқчи

Президент Шавкат Мирзиёев қурилиш материаллари саноатидаги натижалар ва янги экспорт имкониятларига тўхталиб, яқин йилларда …
15:08 / 20.11.2026

														
														Паркентда 47 гектарлик “Олтин бел” туристик мажмуаси барпо этилди

Паркентда 47 гектарлик “Олтин бел” туристик мажмуаси барпо этилди

Президент Шавкат Мирзиёев Паркент туманида қурилиш материаллари саноати ва туризмни ривожлантириш масалалари юзасидан инвест…
15:04 / 20.11.2026

														
														АИ-80 бензини биржа савдоларига чиқарилди: уни “заправка”ларда сотиш мумкинми?

АИ-80 бензини биржа савдоларига чиқарилди: уни “заправка”ларда сотиш мумкинми?

Ўзбекистонда АИ-80 маркали бензин биржа савдоларига чиқарилди. Бироқ ушбу маҳсулот автомобилларга ёқилғи сифатида қуйиш шохо…
14:50 / 20.11.2026

														
														АҚШда маҳкумнинг қатл этилиши бир соатдан ортиқ давом этди

АҚШда маҳкумнинг қатл этилиши бир соатдан ортиқ давом этди

1996 йилда олмос сотувчисини ўлдирганликда айбланиб, ўлим жазосига ҳукм қилинган Рейналдо Деннеснинг қатл этилиши бир соатда…
14:46 / 20.11.2026

														
														Тошкент метросида йўловчилар оқими 20 фоизга ошди: янги поездлар харид қилинади

Тошкент метросида йўловчилар оқими 20 фоизга ошди: янги поездлар харид қилинади

Тошкент метрополитенида йўловчилар оқими ошгани сабабли вагон паркини кенгайтириш режалаштирилмоқда. 2026 йил сентабр–октабр…
11:50 / 20.11.2026

Бу ҳам қизиқ

Россиянинг Украинага тунги ҳужумларида 10 дан ортиқ одам жароҳат олди

Россиянинг Украинага тунги ҳужумларида 10 дан ортиқ одам жароҳат олди

Киевни ўққа тутиш натижасида Подолский туманидаги хусусий уй зарар кўрди, икки киши яраланган, деди шаҳар ҳокими Виталий Кли…
15:53 / 21.11.2026
Ўзбекистон қурилиш материаллари экспортини 5 миллиард долларга етказмоқчи

Ўзбекистон қурилиш материаллари экспортини 5 миллиард долларга етказмоқчи

Президент Шавкат Мирзиёев қурилиш материаллари саноатидаги натижалар ва янги экспорт имкониятларига тўхталиб, яқин йилларда …
15:08 / 20.11.2026
Ўзбекистон 2030 йилга қадар олтин қазиб олишни 175 тоннага етказмоқчи

Ўзбекистон 2030 йилга қадар олтин қазиб олишни 175 тоннага етказмоқчи

Ўзбекистонда 2030 йилга қадар олтин қазиб олиш ҳажмини 175 тоннага, кумуш ишлаб чиқаришни 500 тоннага, мис ишлаб чиқариш қув…
14:06 / 19.11.2026
Мирзиёев Ўзбекистон – Туркия бизнес кенгашининг илк йиғилишида иштирок этмоқда

Мирзиёев Ўзбекистон – Туркия бизнес кенгашининг илк йиғилишида иштирок этмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда Ўзбекистон – Туркия бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича юқори даражадаги кенгашнинг биринчи…
13:56 / 19.11.2026
Ўзбекистонда банклар мижозларга нақд пул беришни узлуксиз таъминлаши шарт

Ўзбекистонда банклар мижозларга нақд пул беришни узлуксиз таъминлаши шарт

Ўзбекистонда аҳоли ва тадбиркорларнинг нақд пул олиш ҳуқуқини кафолатловчи янги тартиб жорий этилади. Унга кўра, банклар фуқ…
16:18 / 19.11.2026
Тошкент метросида йўловчилар оқими 20 фоизга ошди: янги поездлар харид қилинади

Тошкент метросида йўловчилар оқими 20 фоизга ошди: янги поездлар харид қилинади

Тошкент метрополитенида йўловчилар оқими ошгани сабабли вагон паркини кенгайтириш режалаштирилмоқда. 2026 йил сентабр–октабр…
11:50 / 20.11.2026
Ўзбекистонда муддатидан олдин пенсияга чиқиш учун онлайн ариза топшириш йўлга қўйилди

Ўзбекистонда муддатидан олдин пенсияга чиқиш учун онлайн ариза топшириш йўлга қўйилди

Ўзбекистонда корхона тугатилиши ёки штатлар қисқариши сабабли ишдан бўшатилган фуқаролар учун муддатидан олдин пенсияга чиқи…
09:43 / 20.11.2026
Ўзбек тилидаги 6 миллиард сўздан иборат очиқ маълумотлар базаси яратилди

Ўзбек тилидаги 6 миллиард сўздан иборат очиқ маълумотлар базаси яратилди

Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан ўзбек тилидаги 6 миллиардга яқин сўзни ўз ичига олган йирик очиқ матнли маълумотла…
11:29 / 20.11.2026
Маҳалладаги муаммо — катта сиёсат марказида: ЎзЛиДеП Конгрессига қандай таклифлар тайёрланмоқда?

Маҳалладаги муаммо — катта сиёсат марказида: ЎзЛиДеП Конгрессига қандай таклифлар тайёрланмоқда?

Бирор уй мустаҳкам бўлиши учун аввало унинг пойдевори бақувват қурилиши керак. Сиёсий жараёнларда ҳам худди шундай: қуйи бўғ…
15:00 / 23.11.2026
Ўзбекистонда бугун ҳаво ўзгарувчан бўлади: айрим ҳудудларда ёмғир ва қор ёғиши мумкин

Ўзбекистонда бугун ҳаво ўзгарувчан бўлади: айрим ҳудудларда ёмғир ва қор ёғиши мумкин

Бугун, республиканинг аксарият ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлиши кутилмоқда. Айрим жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Тоғли…
17:51 / 19.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Энг кўп ўқилганлар

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!