Қатар ҳукумати инсон ҳуқуқларини бузганликда айбланмоқда.
Британиянинг ЁуГов халқаро бозор тадқиқоти ва маълумотлар таҳлили компанияси томонидан ўтказилган сўров натижаларига кўра, немисларнинг 48 фоизи жаҳон чемпионатига тайёргарлик жараёнида мезбон мамлакатда содир этилган инсон ҳуқуқлари бузилгани учун терма жамоа Қатардаги мусобақани тарк этиши керак, деб ҳисоблайди.
Бу фикр, шунингдек, мамлакатда қонун билан тақиқланган ЛГБТ ҳамжамиятига нисбатан камситиш ҳақидаги хабарлар билан боғлиқ.
Респондентларнинг атиги 28%и Германиянинг ЖЧ-2022да иштирок этишини маъқуллаган, 24%и эса вариантлардан бирини танламасликни ва берилган саволга изоҳ бермасликни маъқул кўрган.
Бавария парламенти спорт бўйича федерал комиссия тингловларида вазиятни кўриб чиқади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!