Тошкент шаҳридаги айрим кўчалар вақтинча ёпилади. Бу ҳақда “Тошкент шаҳар электр тармоқлари” МЧЖ матбуот хизмати хабар берди. Шайхонтоҳур тумани истеъмолчиларини энергия ресурслари билан барқарор таъминлашни яхшилаш мақсадида Чилонзор туманининг Бешёғоч кўчаси бўйлаб 110 кВ ли юқори кучланишли ер ости электр узатиш кабель тармоқларини ўтказиш ишлари давом этмоқда. Мазкур ишлар маълум ҳудудда йўл қопламасини демонтаж қилиш ишлари олиб борилишини тақозо қилади.
Шу сабабли, жорий йилнинг 22 ноябрь куни соат 00:00 дан 10 декабрь кунига қадар:
Фурқат кўчасининг Бешёғоч майдонидан Сеул кўчаси кесишмасигача бўлган бир томонлама йўналиши;
Бешёғоч кўчасининг Фурқат, Афросиёб ва Ислом Каримов кўчалари кесишмалари оралиғидаги қисмида икки томонлама йўналиш барча ҳаракат иштирокчилари учун чекланади.
Кўрсатилган давр мобайнида ҳаракат иштирокчиларидан бошқа муқобил йўллардан фойдаланишларини тавсия этилади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!