Нидерландия ҳукумати Facebook ижтимоий тармоғидан бутунлай воз кечиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Чунки у платформа фойдаланувчилар маълумотлари хавфсизлигини таъминламаслигидан жиддий хавотирда, деб ёзади “Zakon.kz”.
“De Telegraaf” газетаси манбаларга кўра, Meta компаниялари билан музокаралар аллақачон олиб борилган. Лекин улар кутилган натижаларни бермаган. Шу муносабат билан расмийлар ҳукуматнинг барча аъзолари устида ишлаётган Facebook’ни тақиқлашга тайёргарлик кўришни бошлаган.
“2017 йилда Голландиянинг маълумотларни ҳимоя қилиш бошқармаси Facebook икки соҳада шахсий дахлсизлик қонунини бузганлигини аниқлаган: фойдаланувчиларни хабардор қилиш ва махфий маълумотларни қайта ишлаш. Кейин Мета тузатишлар киритди, бироқ бу муаммони ҳал қилмади”, дейди Ички ишлар ва Қироллик ишлари вазирлиги штат котиби Александра ван Хёфелен маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, ҳукумат кўп йиллар давомида Facebook махфий маълумотларни қандай қайта ишлаётганидан хавотирда ва бу мавзу бўйича янги саволлар пайдо бўлган. Шунинг учун Вазирлар Маҳкамаси Маълумотларни ҳимоя қилиш бошқармасидан Facebook’дан фойдаланишни давом эттириш хавфсизми ёки йўқлигини сўради. Унинг таъкидлашича, яқин келажакда тавсиялар қабул қилиниши кутилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!