Оқ уй Миллий иқтисодий кенгаши директори Кевин Ҳассеттнинг ABC News’га берган интервьюсида маълум қилишича, Трамп Россияга қарши бож тўловларини жорий этмасликка қарор қилган, чунки Москва ва Вашингтон ўртасида Украина урушини тўхтатиш бўйича музокаралар давом этмоқда.
“Россия ва Украина билан музокаралар олиб борилмоқда ва менимча, президент бу икки масалани бирлаштирмаслик қарорини қабул қилди. Бу Россияга бошқа мамлакатлардан фарқли муносабат билдирилади, дегани эмас,” — деди Ҳассетт.
Унга кўра, Россия минглаб инсонлар ҳаётига таъсир қилувчи тинчлик музокаралари жараёнида иштирок этмоқда ва Трамп ҳозир айнан шу масалага эътиборини қаратган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!