“Нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари тармоғини кенгайтириш ва ушбу жараёнга тадбиркорлик субъектларини жалб қилиш имкониятларини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-49-сон, 31.01.2024 йил) қабул қилинди.
Қарорга кўра, янги нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари фаолиятини йўлга қўйиш ва бинолар қуриш учун жойлардаги ҳокимликлар томонидан ҳар йили:
➖1 мартгача мақбул ер участкалари аниқланади;
➖1 апрелгача республика бўйича умумий майдони 50 гектар ер участкасидан кам бўлмаган манзилли рўйхат тасдиқлаш учун Ҳукуматга киритилади;
➖1 майгача тасдиқланган манзилли рўйхатга асосан ер участкалари “Э-аукцион” савдоларига мулк ёки ижара ҳуқуқи асосида чиқарилади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!