Ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов май-июнь ойларида Норвегияда ўтказиладиган супертурнирда иштирок этади.
29 майдан 9 июнга қадар Норвегиянинг Ставангер шаҳрида ташкил этиладиган мусобақанинг умумий соврин жамғармаси 236 минг АҚШ долларини ташкил этади.
Блитз ва классик йўналишда ўтказиладиган мазкур турнирда, Нодирбекдан ташқари Магнус Карлсен, Хикару Накамура, Аниш Гири, Гукеш Доммараджу сингари номдор шахматчилар ҳам иштирок этишади.
“Norway Chess 2023”да қатнашадиган гроссмейстерлар рўйхати:
Магнус Карлсен (Норвегия)
Алиризо Фируджа (Франция)
Хикару Накамура (АҚШ)
Аниш Гири (Нидерландия)
Уэсли Со (АҚШ)
Фабиано Каруана (АҚШ)
Шахриёр Мамедяров (Озарбайжон)
Гукеш Доммараджу (Ҳиндистон)
Нодирбек Абдусатторов (Ўзбекистон)
Арян Тари (Норвегия)
Мукофот пули қуйидагича тақсимланади:
1-ўрин – 750 000
2-ўрин – 400 000
3-ўрин – 250 000
4-ўрин – 200 000
5-ўрин – 180 000
6-ўрин – 170 000
7-ўрин – 160 000
8-ўрин – 140 000
9-ўрин – 130 000
10-ўрин – 120 000 Норвегия крони.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!