$
12895.55 UZS
15.2
159.38 UZS
2.7
14338.56 UZS
-196.91
35° Кечаси 21°

Оғир атлетика: Акбар Жўраев жароҳат сабаб медаллар учун курашдан чиқди

10:21 / 17.12.2022

Колумбиянинг Богота шаҳрида жаҳон чемпионатининг сўнгги кунида оғир атлетикачилар энг оғир вазн тоифаси +109 килограммда совринли ўринлар учун мусобақаларда қатнашди.

Дастлаб чемпионатнинг «C» ва»Б» гуруҳларида иштирок этаётган спортчилар, ундан кейин «А» гуруҳидан жой олган жаҳон оғир атлетикасининг етакчи вакилларининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Мусобақанинг «А» гуруҳидан жой олган Токио олимпиадаси ғолиби, жаҳон чемпиони ва рекордчиси Акбар Жўраев баҳслар олдидан ўтган тақдимот маросимида иштирок этди.

Сўнг чемпионатнинг расмий баҳсларига қатнашиш учун белгиланган машғулот майдонида машқларни бажаришга киришди.

Қайд этилишича, жаҳон чемпионати супасига чиқишга тайёргарлик кўриш майдончасида Акбар Жўраев кичик техник жароҳатга чалинган.

Оқибатда жаҳон чемпионати ташкилий қўмитасининг шифокорлар комиссияси ва терма жамоа шифокори хулосасига биноан ҳамюртимизга расмий баҳсларда қатнашишга рухсат берилмаган.

Акбар Жўраевнинг ўтган йилги Токио олимпиадаси ва Тошкентда ўтган жаҳон чемпионатларида олган жароҳатлари техник жароҳатни келтириб чиқарган.

Жўраев жаҳон чемпионати медаллари учун курашга кириша олмаган бўлсада тақдимот маросимида қатнашиши ўз навбатида Париж-2024 учун маълум талабни бажаришини таъминлади.

Боиси, Халқаро оғир атлетика федерацияси томонидан тасдиқлаган талабга кўра, Париж-2024га номзод спортчи олимпия циклидаги бешта мусобақада қатнашиши талаб этилади.

Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари мазкур жаҳон чемпионатини 3 та олтин (Руслан Нурудинов), 1 та кумуш ва 1 та бронза (Турсуной Жабборова) медаллари ва Париж-2024 Олимпиадасининг зарур рейтинг очколарини қўлга киритган ҳолда якунлади.

109+ кг. вазн тоифасидаги баҳсларда эса қуйидаги спортчиларга медаллар насиб этди:

1. Лаша Талахадзе (Грузия) — 466 (215+251)

2. Гор Миносян (Баҳрайн) — 462 (215+250)

3. Вараздат Лалаян (Арманистон) — 461 (215+246)


Спорт


														
														Нодирбек Абдусатторов мукофот жамғармаси 350 минг долларлик мусобақада қатнашади

Нодирбек Абдусатторов мукофот жамғармаси 350 минг долларлик мусобақада қатнашади

7-16 май кунлари Руминия пойтахти Бухарест шаҳрида классик шахмат бўйича нуфузли турнир бўлиб ўтади.
12:49 / 06.05.2025

														
														Dushanbe Grand Slam. Ўзбекистон терма жамоаси турнирни 5 та медаль билан якунлади

Dushanbe Grand Slam. Ўзбекистон терма жамоаси турнирни 5 та медаль билан якунлади

Бугун Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳри мезбонлик қилган “Катта Дубулға” туркумига кирувчи турнир ўз якунига етди.
20:22 / 04.05.2025

														
														Ҳасанбой Дўстматов Россиядаги турнирда укасига қарши жанг қилишдан бош тортиб, мусобақа билан хайрлашди

Ҳасанбой Дўстматов Россиядаги турнирда укасига қарши жанг қилишдан бош тортиб, мусобақа билан хайрлашди

Россиянинг Хабаровск шаҳрида “Константин Коротков” халқаро хотира турнири бўлиб ўтмоқда. Ушбу мусобақада Ўзбекистон терма жа…
21:54 / 16.04.2025

														
														Ўзбекистон Эронни 20:0 ҳисобида мағлуб этди

Ўзбекистон Эронни 20:0 ҳисобида мағлуб этди

Ўзбекистон хоккей терма жамоаси Эрон устидан 20:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Бу Ўзбекистон терма жамоасининг жаҳон чемпионатид…
21:28 / 16.04.2025

														
														Бадиий гимнастика. Тахмина Икромова Жаҳон кубогида тўртта медални қўлга киритди

Бадиий гимнастика. Тахмина Икромова Жаҳон кубогида тўртта медални қўлга киритди

4–6 апрель кунлари Болгариянинг София шаҳрида бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубогининг биринчи босқичи бўлиб ўтди.
15:31 / 07.04.2025

														
														Freestyle Chess Grand Slam Paris. Абдусатторов 200 минг долларлик бош соврин учун дона суради

Freestyle Chess Grand Slam Paris. Абдусатторов 200 минг долларлик бош соврин учун дона суради

8-15 апрель кунлари Франция пойтахти Париж шаҳрида шахмат бўйича нуфузли Freestyle Chess Grand Slam Paris турнири ташкил эти…
16:29 / 06.04.2025

														
														2036-йилги Олимпиада мезбонлигига қайси давлатлар даъвогарлик қилмоқда?

2036-йилги Олимпиада мезбонлигига қайси давлатлар даъвогарлик қилмоқда?

Бундан ташқари Жанубий Корея, Қатар, Германия, Мексика ва Венгрия ҳам энг йирик спорт анжумани мезбонлиги учун курашмоқда. Х…
09:32 / 30.03.2025

														
														Ўзбекистонлик курашчи Грузиядаги мусобақада чемпионликни қўлга киритди

Ўзбекистонлик курашчи Грузиядаги мусобақада чемпионликни қўлга киритди

Спортчи 90 кг вазн тоифасида иштирок этди. Мусобақа финалида Бозоров Франция вакили Алексис Метюни мағлуб этди.
21:15 / 24.03.2025

														
														49 ёшли Чусовитина Жаҳон кубоги олтин медалини қўлга киритди

49 ёшли Чусовитина Жаҳон кубоги олтин медалини қўлга киритди

Озарбайжоннинг Боку шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон кубоги баҳслари бўлиб ўтди.
17:29 / 08.03.2025

Бу ҳам қизиқ

Андижон вилояти ҳокимлиги вилоят раҳбарига қўйилган айбловларни рад этади

Андижон вилояти ҳокимлиги вилоят раҳбарига қўйилган айбловларни рад этади

Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновнинг вояга етмаганга нисбатан ноқонуний хатти-ҳар…
19:53 / 11.05.2025
12 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

12 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ҳарорат кечаси 18-20 даража, кундузи 34-36 даража бўлади.
05:23 / 12.05.2025
Ноқонуний валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

Ноқонуний валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) била…
21:37 / 12.05.2025
Апрель ойида Soliq мобил иловасидан истеъмолчиларга 115.1 миллиард сўмлик кешбеклар тўлаб берилган

Апрель ойида Soliq мобил иловасидан истеъмолчиларга 115.1 миллиард сўмлик кешбеклар тўлаб берилган

Март ойида бу сумма 103.2 миллиард сўмни ташкил этганди. Тўланган кешбекларнинг энг кўп қисми эса Тошкент шаҳрида (45 миллиа…
20:30 / 10.05.2025
Мубашшир Аҳмад ҳибсга олинди

Мубашшир Аҳмад ҳибсга олинди

Бу ҳақда ўзининг телеграм саҳифасида маълум қилинди.
14:34 / 12.05.2025
13 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

13 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ҳарорат кечаси 19-21 даража, кундузи 35-37 даража бўлади.
22:36 / 12.05.2025
11 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

11 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ҳарорат кечаси 17-19 даража, кундузи 31-33 даража бўлади.
00:58 / 11.05.2025
13 май куни об-ҳаво ҳарорати бугунгиданда иссиқроқ бўлади

13 май куни об-ҳаво ҳарорати бугунгиданда иссиқроқ бўлади

“Ўзгидромет” 13-май, сешанба куни кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.
12:07 / 12.05.2025
Рақамли дунёда ҳуқуқларни ҳимоя қилиш: янги қонун лойиҳаси онлайн платформаларга қандай мажбуриятлар юклайди

Рақамли дунёда ҳуқуқларни ҳимоя қилиш: янги қонун лойиҳаси онлайн платформаларга қандай мажбуриятлар юклайди

Биз ҳар куни аксарият вақтимизни ижтимоий тармоқларга бағишлаймиз: кайфиятимизни кўтариш, янгиликларни билиш ёки дўстлар бил…
15:14 / 12.05.2025
UFC 315. Билол Муҳаммад мағлуб этилди, Маддалена – янги чемпион

UFC 315. Билол Муҳаммад мағлуб этилди, Маддалена – янги чемпион

Канаданинг Монреал шаҳрида UFC 315 турнири ўз якунига етди.
10:53 / 11.05.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Энг кўп ўқилганлар

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!