Тошкент шаҳрининг бир неча ҳудудларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда “Тошкент шаҳар электр тармоқлари” МЧЖ ахборот хизмати хабар берди. Истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларни олдини олиш ҳамда мавжуд электр қурилмаларида таъмирлаш ишларини олиб бориш мақсадида, эртага 22 - ноябрь куни қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади:
Мирзо Улуғбек тумани: “Геологлар”, “Геофизика”, “Ижодкор”, “Заковат”, “Алишеробод”, “Иқтидор” ҳамда “Жасорат” МФЙларининг айрим ҳудудларида электр таъминоти соат 08:00 дан 17:00 гача.
“Ўз навбатида, юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлигини билдириб ўтамиз” – дейилади хабарда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!