2024 йил охирида Хитойнинг Shanghai SUS Environment Co. LTD компанияси витсе-президенти Том Шеа Ўзбекистон билан ҳамкорлик ва маиший чиқиндиларни энергияга қайта ишлаш соҳасидаги ривожланиш истиқболлари ҳақида ўз баҳолари билан ўртоқлашди.
“Сўнгги йилларда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев қайта тикланадиган энергия манбалари соҳасида чиқиндиларни бошқариш сиёсати ва улкан мақсадларни амалга ошириш орқали барқарор ривожланишга ўтишни тезлаштирмоқда.
Ушбу ташаббуслар ва ортиб бораётган талабга жавобан биз 2024 йилда Ўзбекистондаги чиқиндидан энергия бозорига чиқдик ва мамлакатнинг барқарор ривожланишини қўллаб-қувватлаш учун илғор технологик ечимларни тақдим этмоқдамиз.
Таъкидлаш жоизки, заводларимиз ишга туширилиши билан Ўзбекистон Марказий Осиёда маиший чиқиндиларни қайта ишлаш заводларига эга бўлган биринчи давлатга айланади.
Компаниямиз инвестиция жозибадорлигини оширишга қаратилган оқилона сиёсат ва хорижий инвесторлар учун яратилган қулай шароитлар туфайли Ўзбекистонда ўз лойиҳаларини амалга ошираётганидан жуда мамнун.
Келгусида корхонамиз Ўзбекистон ривожига, замон талабларига жавоб берадиган юқори технологияли ускуналар ишлаб чиқаришга, Хитойнинг йирик илғор компанияларини республика билан ҳамкорликка жалб этишга ўз ҳиссасини қўшади.
Ўзбекистон учун бу янги йўналишда кадрлар тайёрлаш, маҳаллий олий таълим муассасалари ва ихтисослаштирилган соҳа ташкилотлари билан биргаликда илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш, қонунчиликка оид меъёрий ҳужжатларни ҳамкорликда ишлаб чиқишда амалий ёрдамимизни аямаймиз.
Лойиҳаларини кенгайтириш доирасида компаниямиз қарийб 1 миллиард АҚШ доллари миқдорида сармоя киритишни режалаштирган.
Умид қиламизки, ҳамкорлигимиз 2025 йилда жуда самарали бўлади ва икки томонлама муносабатларимиз изчил ривожланиб, янги чўққиларни забт этади” – дейди компания раҳбари.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!