Президент Шавкат Мирзиёев 2024 йил 24 декабрдаги “Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасида давлат назоратини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-224 -сон қарорини имзолади.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси таркибида Навоий, Олмалиқ, Бекобод ва Темир йўл саноат хавфсизлиги инспекциялари ташкил этилди.
2025 йил 1 июлдан бошлаб юридик шахсларга нисбатан қуйидаги ҳуқуқбузарликлар учун жарималар жорий этилади:
хавфли ишлаб чиқариш объектларида саноат хавфсизлиги талаблари;
радиациявий ва ядровий хавфсизликни таъминлаш билан боғлиқ қоидалар ва бошқа талаблар;
парк аттракционларини эксплуатация қилишда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари ва меъёрий ҳужжатлар талаблари.
Ўзбекистон қуйидаги халқаро шартномаларга қўшилишни режалаштирмоқда:
Ядровий зарар учун фуқаролик жавобгарлиги тўғрисидаги Вена конвенцияси (Вена, 1963 йил 21 май);
Ядровий ёки радиологик фавқулодда вазиятларда ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги конвенция (Вена, 1986 йил 26 сентябрь);
Ядровий авария ҳақида эрта хабардор қилиш тўғрисидаги конвенция (Вена, 1986 йил 26 сентябрь);
Ядро хавфсизлиги тўғрисидаги конвенция (Вена, 1994 йил 17 июнь).
Бундан ташқари, 2025 йилда қуйидаги қонунлар ишлаб чиқилиши кутилмоқда:
“Кимёвий хавфсизлик тўғрисида”;
“Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида”;
“Радиоактив чиқиндиларни бошқариш тўғрисида”.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!