Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 7 январь куни Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, кечага томон ёғингарчилик бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 3-8 м/с тезликда эсади, 10-12 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 1-3 даража совуқ, кундузи 6-8 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда кечаси ва эрталаб ёғингарчилик (ёмғир,қор) бўлади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда 20-23 м/с гача етиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи -3 даража совуқ, 2 даража илиқ бўлади.
Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда 20-23 м/с гача етиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи -3 даража совуқ, 2 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда 20-23 м/с гача етиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, куннинг иккинчи ярмида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда 20-23 м/с гача етиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 1-6 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -3 даража совуқ, 2 даража илиқ, кундуз 4-9 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди.. Ҳарорат кечаси -2 -7 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!