Сурия мамлакатнинг Дамашқдаги асосий аэропорти келаси ҳафтадан бошлаб халқаро рейсларни қайта йўлга қўйишини эълон қилди.
Бу ҳақда SANA давлат ахборот агентлиги Фуқаро авиацияси ва ҳаво транспорти бош бошқармаси раҳбари Ашҳад Ал-Салибийга таяниб ёзган.
“Араб ва халқаро авиакомпанияларни ишонтириб айтамизки, ҳамкорларимиз ёрдамида Ҳалаб ва Дамашқ аэропортларини бутун дунёдан парвозларни қабул қилиш учун тиклаш босқичини бошладик”, – деган мулозим.
Сурияга гуманитар ёрдам ва хорижий дипломатик делегацияларни олиб учган дастлабки самолётлар аллақачон манзилга етган. Ички рейслар ҳам тикланган.
Масалан, Qatar Airways қарийб 13 йиллик танаффусдан сўнг ҳафтасига уч марталик жадвал асосида Сурия пойтахтига ҳаво қатнови йўлга қўйилганини эълон қилган. Ўтган ой Qatar расмийлари Доҳа янги ҳукуматга Дамашқ аэропортини қайта очиш учун ёрдам таклиф қилишини айтган эди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!