$
12314.71 UZS
60.44
148.26 UZS
0.37
14579.39 UZS
62.98
31° Кечаси 18°

Ўзбекистонда 1 009 та кўприк иншоотлари авария олди ва авария ҳолатида, 5 930 таси таъмирталаб аҳволда эканлиги маълум бўлди

09:34 / 26.11.2021

2021 йил 25 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси раиси ўринбосари Жамшид Турсуновнинг «Таъмирталаб кўприкларни таъмирлаш ишларининг амалга оширилган ҳолати тўғрисида»ги ахбороти эшитилди.

Қайд этилишича, Ўзбекистонда йўл-транспорт соҳасида сўнгги беш йил давомида 653 та йирик кўприк ва йўл ўтказгичларнинг қурилиб, 907 та кўприк ва йўл ўтказгичларнинг реконструкция қилинган ва таъмирланган.

2021 йил 1 март ҳолатига республикада 14 755 та кўприк иншоотлари мавжудлиги, шундан 3 324 таси кўприк иншоотлари идоравий мансуб ташкилотларга бириктирилмаганлиги, 1 009 таси кўприк иншоотлари авария олди ва авария ҳолатида эканлиги, 5 930 таси кўприк иншоотлари таъмирталаб аҳволдалиги аниқланган.

Таъкидланишича, амалдаги дастурларга мувофиқ жорий йилда 37 та умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларидаги кўприк иншоотларида қуриш ва реконструкция қилиш ишлари, 107 та умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларидаги кўприк иншоотларида капитал ва жорий таъмирлаш ишлари, 71 та шаҳар кўчалари ва ички йўллардаги кўприк иншоотларида қуриш ва реконструкция қилиш ишлари, 113 та шаҳар кўчалари ва ички йўллардаги кўприк иншоотларида капитал ва жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Шунингдек, бугунги кунда кўприк иншоотларини жорий таъмирлаш ишлари бўйича 10 дан ортиқ меъёрий ҳужжатлар ишлаб чиқилиб, амалиётда қўлланила бошланган.

Эшитувда келтирилишича, бугунги кунда кўприк ва йўл ўтказгичлар қурилиши соҳасида янги технологиялар, жумладан кўприкнинг оралиқ қурилмасини монолит бетондан барпо этиш технологияси қўлланилмоқда.

Ушбу технологиянинг афзаллиги кўприк оралиқ қурилмаларини завод шароитида йиғма темир-бетондан тайёрлашнинг олди олиниб, ортиқча завод харажатлари ва транспорт харажатларининг тежалишига олиб келади.


Бу ҳам қизиқ

Хитойда иккита учар машина тўқнашди

Хитойда иккита учар машина тўқнашди

“Хитойнинг Чангчун шаҳрида бўлиб ўтган ҳаво шоуси машқлари пайтида иккита учар машина тўқнашди”, – дея хабар бермоқда Bloomb…
16:32 / 17.09.2025
АҚШ ва Хитой ТикТокъни сотиш бўйича битимга эришди

АҚШ ва Хитой ТикТокъни сотиш бўйича битимга эришди

Bloomberg хабарига кўра, TikTok ижтимоий тармоғи Oracle, Andreessen Horowitz ва Silver Lake инвестиция компанияларига кирувч…
16:53 / 17.09.2025
Президент Наманган ва бухоролик икки нафар ўқитувчига машина совға қилди

Президент Наманган ва бухоролик икки нафар ўқитувчига машина совға қилди

Бу ҳақда мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
10:03 / 17.09.2025
Ўзбекистонда зилзила содир бўлди

Ўзбекистонда зилзила содир бўлди

Бугун соат 09:14 да Навоий вилояти Конимех туманида 3,9 магнитудали зилзила содир бўлди.
09:28 / 17.09.2025
19 сентябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

19 сентябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

19 сентябрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Ке…
16:31 / 18.09.2025
Исроил ракета ва дронлар таҳдиддан “Темир нур” номли лазерли қурол тизими билан ҳимояланишга тайёр

Исроил ракета ва дронлар таҳдиддан “Темир нур” номли лазерли қурол тизими билан ҳимояланишга тайёр

“Исроил Мудофаа вазирлиги лазер асосидаги “Темир нур” ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими яқин ойларда фойдаланишга топширилишини …
15:07 / 18.09.2025
2026 йилда 32 та туман ва 328 та оғир маҳалла танланиб, уларни ривожлантириш бўйича дастур қабул қилинади

2026 йилда 32 та туман ва 328 та оғир маҳалла танланиб, уларни ривожлантириш бўйича дастур қабул қилинади

Шавкат Мирзиёев ҳудудларда инфратузилмани яхшилаш ва одамларга яшаш учун қулай шароит яратиш камбағалликни қисқартиришда муҳ…
13:11 / 17.09.2025
Трамп АҚШ антифашистлар ҳаракатини террорчи ташкилот деб эълон қилди

Трамп АҚШ антифашистлар ҳаракатини террорчи ташкилот деб эълон қилди

АҚШ президенти Доналд Трамп Америка антифашистлар ҳаракатини террористик ташкилот деб тан олганини айтди. У бу ҳақда Truth S…
11:16 / 18.09.2025
Жиззахда 10 туб дарахт кесган фуқарога 2 йил қамоқ жазоси берилди

Жиззахда 10 туб дарахт кесган фуқарога 2 йил қамоқ жазоси берилди

Жиззах вилояти Пахтакор туманида ўн туп дарахт кесган фуқаро 2 йилга қамалди. Бу ҳақда “Миллар” дастурида хабар берилди.
16:42 / 18.09.2025
Сурхондарёда ҳакамлик суди масъул ходими қўлга олинди

Сурхондарёда ҳакамлик суди масъул ходими қўлга олинди

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб…
12:40 / 17.09.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!