$
12676.11 UZS
-18.86
161.56 UZS
-0.04
14975.56 UZS
97.06
37° Кечаси 24°

Ўзбекистонда 2026 йилнинг якунига қадар тиббий суғурта тўлиқ жорий этилади

11:09 / 07.09.2023

Ўзбекистон бўйлаб 2026 йилнинг якунига қадар тиббий суғурта тўлиқ жорий этилади. Бу ҳақда 6 сентябрь куни президент томонидан имзоланган тегишли фармонда назарда тутилган.

Ҳужжатга кўра, соғлиқни сақлаш вазири ва Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ижрочи директори 2026 йилнинг якунига қадар тиббий суғуртанинг республика бўйлаб тўлиқ жорий этилиши учун шахсан жавобгар ҳисобланади.

Шунингдек, аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш маркази Саломатлик ва стратегик ривожланиш институти этиб қайта ташкил этилди.

Институтнинг асосий вазифалари:

соғлом турмуш тарзини шакллантириш, юқумли бўлмаган касалликларга қарши курашиш ҳамда олдини олиш бўйича дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, зарарли одатларга қарши курашиш, аҳолининг барқарор тиббий маданиятини шакллантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

илғор ва мақбул хорижий тажриба асосида соғлиқни сақлаш тизими фаолиятининг устувор йўналишлари, ўрта муддатли ва узоқ муддатли ривожланиш сценарийлари ва стратегиялари бўйича илмий асосланган таклифлар ишлаб чиқиш;

тиббий статистикани шакллантириш ва юритиш, статистик кўрсаткичларни шакллантиришда халқаро стандартлар ва методикаларни жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, тиббиёт соҳасидаги статистик маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш, умумлаштириш, таҳлил қилиш, тарқатиш ва сақлаш борасидаги ишларни такомиллаштириш.

Шунингдек, 2024-2026 йилларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, тўғри овқатланишни тизимли тарғиб қилиш ва оммалаштириш дастури ишлаб чиқилади.

Ҳужжатга кўра, уяли телефон фойдаланувчиларига касалликлар профилактикаси ва соғлом турмуш тарзи асослари бўйича ҳар куни қисқа хабарлар (SMS) юборилади.

Бозорлар, самолёт, поезд, автобус, метро, супермаркетлар ва фуқаролар оммавий йиғиладиган бошқа жойларда соғлом турмуш тарзи бўйича роликлар намойиш қилинади, радиомаслаҳатлар тақдим қилинади ва буклетлар тарқатилади.

Қолаверса, халқаро ташкилотлар ва хорижий консалтинг компаниялари иштирокида 2023 йил якунига қадар илғор хорижий тажриба асосида “Аҳоли саломатлиги – 2030” миллий стратегияси ишлаб чиқилади.


Бу ҳам қизиқ

Теҳрон уранни бойитиш ниятидан воз кечмаган

Теҳрон уранни бойитиш ниятидан воз кечмаган

Эрон уранни бойитиш ҳуқуқига эга ва бу фаолиятни тўхтатишни режалаштирмаяпти.
09:46 / 30.06.2025
Доналд Трамп Сурияга қарши санкцияларни бекор қилди

Доналд Трамп Сурияга қарши санкцияларни бекор қилди

АҚШ президенти Доналд Трамп, май ойи ўрталарида Суриянинг янги етакчиси Аҳмад аш-Шараа билан учрашуви олдидан берган ваъдаси…
11:06 / 01.07.2025
ДХХ томонидан Наманганда қалбаки доллар савдоси фош қилинди

ДХХ томонидан Наманганда қалбаки доллар савдоси фош қилинди

Ҳолат юзасидан қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 176-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ …
10:38 / 01.07.2025
30 июнь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

30 июнь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

30 июнь куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Ке…
16:57 / 29.06.2025
Эрон АҚШ ҳужумларини заиф деб ҳисоблайди

Эрон АҚШ ҳужумларини заиф деб ҳисоблайди

Газета бу маълумотни АҚШ махсус хизматларига яқин бўлган тўрт манбасига таяниб берган. Нашр маълумотларига кўра, авиазарбала…
14:26 / 30.06.2025
2 июль куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

2 июль куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

2 июль куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кеч…
15:19 / 01.07.2025
1 июлдан Тошкент-Чорвоқ йўналишида автобус қатнови йўлга қўйилади

1 июлдан Тошкент-Чорвоқ йўналишида автобус қатнови йўлга қўйилади

Йўналишда нақд пулда ва банк карталари орқали тўлов амалга ошириш имконияти мавжуд.
13:11 / 29.06.2025
Мирзиёев Озарбайжонга жўнаб кетди

Мирзиёев Озарбайжонга жўнаб кетди

Ўзбекистон етакчиси Хонкенди шаҳрида ўтказиладиган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммитида ҳам иштирок этади.
11:19 / 02.07.2025
Ҳаж зиёратида 8 нафар ўзбекистонлик вафот этди

Ҳаж зиёратида 8 нафар ўзбекистонлик вафот этди

“Жорий йилдаги “Ҳаж-2025” мавсуми давомида Ўзбекистондан 15 мингдан зиёд ҳожиларнинг Ҳаж амалларини тартибли ва намунали адо…
12:17 / 01.07.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!