Ижтимоий тармоқларда “Ўзбекистонда иш ҳақининг бир қисмини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан тўлаш тўғрисида”ги хабарлар юзасидан Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги қуйидагиларни маълум қилади.
Янги таҳрирдаги Меҳнат кодексининг 256-моддаси тўртинчи қисмига кўра меҳнатга натура шаклида ҳақ тўлаш тақиқланган, бундан Ўзбекистон Маҳкамаси томонидан белгиланган ҳоллар мустасно эканлиги белгиланган. Қарор лойиҳасида ушбу мустасно ҳолатлар белгиланмоқда, яъни:
Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари томонидан етиштирилган ва қайта ишланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари;
уй ишчисини озиқ-овқат ва уй-жой билан таъминлаш учун.
Мазкур ҳолатда фақат:
Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари бўлган иш берувчилар томонидан ўзлари етиштирилган ва қайта ишланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ўзларининг ходимларига;
Ўзига хизмат кўрсатилиши ва уй хўжалигини юритишда ёрдамлашиш мақсадида уй хизматчиларини ёллаган иш берувчилар томонидан уй ишчиларига озиқ-овқат ва уй-жой билан таъминланиши меҳнатга натура шаклида ҳақ тўлашга рухсат этилиши мумкин.
Бунда, қуйидаги талаблар мавжуд бўлиши белгиланмоқда:
Ходим рози бўлиши, яъни иш ҳақини натура шаклида тўлаш меҳнат шарномада кўрсатилиши;
Ходимнинг ойлик иш ҳақининг 30 фоизидан ортиқ бўлмаслиги;
ходим шахсий истеъмоли ва унинг оиласи учун мос ва фойдали бўлиши;
Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари томонидан тақдим этилаётган товар нархи унинг таннархидан юқори бўлмаслиги;
Уй ишчисининг иш берувчилари томонидан тақдим этилаётган товар ҳақиқий бозор нархидан юқори нархда тақдим этилмаслиги лозим.
Лойиҳа бўйича иш ҳақини натура шаклида ҳақ тўлаш мумкин бўладиган ҳолатлар фақатгина юқорида кўрсатилган 2 та ҳолатда рухсат этилиши мумкин бошқа соҳаларда ва бошқа ходимлар тоифаларига иш ҳақини натура шаклида тўлаш тақиқланади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!