ХАМАС ўзининг янги раҳбари номини ошкор қилишни режалаштирмаяпти.
Ҳаракат вакилининг ББC’га маълум қилишича, хавфсизлик нуқтаи назаридан шундай қарорга келинган.
ХАМАСнинг янги раҳбарлиги учун сайлов 2025 йилнинг март ойида бўлиб ўтади. Унгача эса беш кишидан иборат қўмита гуруҳ бошқарувини амалга оширади.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йилнинг июлида Исроил ҳарбий кучлари XАМАС сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳанияни ва октябрь ойида унинг бу лавозимдаги вориси Яҳё Синварни ўлдирди.
ББC’нинг маълум қилишича, ХАМАС 2000 йиллар бошида, ҳаракат ҳаммуассиси ва раҳбари Аҳмад Ясин ҳамда унинг вориси Абдул Азиз Рантиси бир ой ичида ўлдирилганида ҳам гуруҳ раҳбарининг исмини ошкор этмаган эди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!