2024-2025-ўқув йилидан бошлаб мактаблардаги ўқув-педагогик ҳужжатлар тўлиқ электрон шаклга ўтказилади. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар берди.
Натижада, ўқитувчилар ва мактаб раҳбарияти учун қулайлик яратилади ва уларнинг вақти тежалади. Бундан ташқари, мактаб бошқаруви жараёнида ортиқча қоғозбозликка барҳам берилади, самарадорликка эришилади ва шаффофлик таъминланади.
Шунингдек, ҳар йили 223 тонна қоғоз ва ҳудудларга етказиш бўйича логистика харажатлари тежалади. Ҳамда давлат харидларини бўйича ҳар йили 10,1 млрд сўм маблағ иқтисод қилинади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!