$
12844.21 UZS
-11.72
127.35 UZS
-0.81
13508.26 UZS
-62.46
15° Кечаси

Ўзбекистонда коррупциявий жиноят содир этган шахслар рўйхати тузилиши мумкин

11:08 / 18.03.2024

Маълумотларга кўра, Ўзбекистонда коррупциявий жиноят содир этган шахслар рўйхатини юритиш ва уларнинг давлат хизматига киришларини чеклаш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда коррупцияга қарши курашиш бўйича 2030 йилгача мўлжалланган Миллий стратегия лойиҳасида кўзда тутилган.

Унда коррупцияга оид жиноятлар сабабларини аниқлаш ҳамда жиноятчилик статистикасини юритиш тизимини такомиллаштириш мақсадида бундай жиноятлар статистикасини юритишга мўлжалланган дастурий таъминот яратиш режалаштирилмоқда.

Бунда қуйидагилар назарда тутилади:

• коррупциявий жиноятлар ва улар натижасида етказилган зарарлар ҳисобини юритиш.

• коррупциявий жиноятлар содир этилиш сабабларини аниқлаш.

• коррупциявий жиноят содир этган шахслар рўйхатини юритиш ва уларнинг давлат хизматига киришларини чеклаш.

Шунингдек, давлат хизматчисининг хизмат қилган соҳаси бўйича ички назорат тузилмаси томонидан жиноятнинг содир этилишига сабаб бўлган омиллар ўрганилиб, уларни бартараф этиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланади.

Судлар томонидан қабул қилинган қарорларнинг юқори турувчи суд ва прокурорлар томонидан Республиканинг барча ҳудудлари бўйича онлайн режимда назорат қилиш имкониятини яратилади. Йил давомида судлар томонидан жавобгарликка тортилган шахслар ва уларга нисбатан қўлланилган жазо чоралари тўғрисида, Жиноят кодекси моддалари бўйича статистик маълумотлар ҳудудлар ва соҳалар кесимида шакллантирилади.

Бунинг натижасида коррупциявий жиноятлар статистикаси ва ушбу жиноятлар натижасида етказилган зарарлар ҳисоби юритилиб, уларнинг содир этилиш сабаблари таҳлил қилинади.

Шунингдек, судлар томонидан қабул қилинган барча турдаги қарорлар тизимга юкланишини ҳисобига улар томонидан нотўғри жазо тайинлаш, асоссиз жазодан озод қилиш ёки бошқа ноқонуний қабул қилинган қарорларнинг юқори турувчи суд ва прокурорлар томонидан Республиканинг барча ҳудудлари бўйича онлайн режимда назорат қилиш имконияти яратилади.


Бу ҳам қизиқ

Украинадаги вазият сабаб Тўқаев мамлакатни ҳарбий шай ҳолатга келтирмоқда

Украинадаги вазият сабаб Тўқаев мамлакатни ҳарбий шай ҳолатга келтирмоқда

Бу ҳақда, Қозоғистон Республикаси Президенти ахборот хизмати хабар бермоқда.
12:01 / 22.11.2024
Газ харажатларини онлайн кузатиш имконини берувчи мобил илова ишга туширилди

Газ харажатларини онлайн кузатиш имконини берувчи мобил илова ишга туширилди

“Ҳудудгазтаъминот” АЖ томонидан аҳоли истеъмолчиларининг табиий газ сарфи ва харажатларини онлайн кузатиш имконини берувчи “…
14:24 / 21.11.2024
Хоразм вилоятини ривожлантириш бўйича режалар кўриб чиқилди

Хоразм вилоятини ривожлантириш бўйича режалар кўриб чиқилди

Президент Шавкат Мирзиёев 22 ноябрь куни Хоразм вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари юзаси…
20:30 / 22.11.2024
Эртага Тошкент шаҳрининг айрим ҳудудларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади

Эртага Тошкент шаҳрининг айрим ҳудудларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади

Бу ҳақда “Тошкент шаҳар электр тармоқлари” МЧЖ ахборот хизмати хабар берди.
22:39 / 21.11.2024
Шавкат Мирзиёев иқтисодий тараққиёт, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчи билан учрашув ўтказди

Шавкат Мирзиёев иқтисодий тараққиёт, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчи билан учрашув ўтказди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 22 ноябрь куни иқтисодий тараққиёт, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорли…
23:00 / 22.11.2024
Трамп Адлия вазирини Бош прокурор қилмоқчи

Трамп Адлия вазирини Бош прокурор қилмоқчи

Бу ҳақда президент ўзининг “Truth Social” ижтимоий тармоғида ёзган.
10:01 / 22.11.2024
Тошкент метрополитени учун 26 та янги поезд сотиб олинади

Тошкент метрополитени учун 26 та янги поезд сотиб олинади

2017-2019 йилларда метрода 36 та поезд ишлаган. 2024 йил ҳолатига кўра уларнинг сони 65 тага етди.
20:04 / 22.11.2024
Ўзбекистон Президенти Россия делегациясини қабул қилди

Ўзбекистон Президенти Россия делегациясини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 21 ноябрь куни амалий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турган Россия Фед…
15:42 / 22.11.2024
Байден Нетаняхуни ҳибсга олиш тўғрисидаги ордерни “даҳшатли” деб атади

Байден Нетаняхуни ҳибсга олиш тўғрисидаги ордерни “даҳшатли” деб атади

Кеча, 21 ноябрь куни Халқаро жиноят суди Нетаняху ва Галантни Ғазо секторидаги ҳарбий жиноятлари учун ҳибсга олиш тўғрисида …
09:38 / 22.11.2024
Янги Зеландия “Ҳизбуллоҳ”ни террорчи ташкилот сифатида тан олди

Янги Зеландия “Ҳизбуллоҳ”ни террорчи ташкилот сифатида тан олди

Янги Зеландия Эрон томонидан қўллаб-қувватланадиган Қуролли ва сиёсий гуруҳ “Ҳизбуллоҳ”ни террористик ташкилот деб белгилади.
09:31 / 21.11.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!