Президент Шавкат Мирзиёевнинг “электротехника саноатини ривожланишнинг янги босқичига олиб чиқиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, юқори технологияли ишлаб чиқаришни жорий этган электротехника саноати корхоналарига юқори технологияли ишлаб чиқариш объекти фойдаланишга топширилган кундан бошлаб 3 йил муддатга даромад солиғининг ноль ставкасини қўллаш, мулк солиғидан озод қилиш каби солиқ имтиёзлари берилади.
Электротехника соҳасидаги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун давлат корхоналари ва давлат иштирокидаги корхоналарнинг кўчмас мулк объектларини 10 йилгача бўлиб-бўлиб тўлаш учун рухсат берилади.
Муҳандислик мактаблари Жиззах вилояти 1-политехника техникуми ва Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳар политехника техникуми қошида ташкил этилади, дея хабар беради Адлия вазирлиги.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!