Куни кеча бутун дунёда ногиронлиги бор бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш куни бўлиб ўтди. 1992 йилдан бошлаб БМТ Бош Ассамблеяси томонидан бу кун кенг нишонланиб келинади.
Ўзбекистонда ҳам ногиронлиги мавжуд бўлган фуқаролар қатор имкониятларга эгадир. Ана шу имтиёзлардан айримларини келтириб ўтамиз.
· Ногиронлиги бўлган шахслар учун ОТМда давлат гранти асосида қўшимча қабул квотаси ажратилади
· Ногиронлиги бўлган шахсларнинг автотранспорт воситалари учун ажратилган тўхтаб туриш жойларидан фойдаланганлик учун ҳақ олинмайди.
· I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга ДХМ ва (ёки) ЯИДХП орқали хизмат кўрсатишда 50 фоиз миқдорида чегирма қўлланилади
· Ногиронлиги бўлган шахслар жамоат бирлашмалари рамзларини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш учун давлат божи ундирилмайди
· Ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларга ҳамда I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга ногиронлик нафақасини тайинлашда давлат хизматлари бепул кўрсатилади.
· I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар болаларини давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишда имтиёзли рўйхатга киритилган
· Тегишли тиббий хулоса асосида муҳтож шахсларга протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари берилади
· Ногиронлиги бўлган шахслар санаторий-курортда бепул соғломлаштириш ҳуқуқига эга
· I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг мулкида бўлган мол-мулк 60 квадрат метр доирасида солиқ солишдан озод қилинади
· Меҳмонхоналарда ногиронлиги бўлган шахслар учун алоҳида шароитга эга хона ташкил этилади
· Хизмат турар жойларида яшаётган I ва II гуруҳ ногиронлари хизмат уйидан бошқа турар жой берган ҳолда кўчирилади.
· Ногиронлиги бўлган ёшларга БҲМнинг 50 бараваригача (17 млн сўмгача) субсидия ажратилади.
· I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар ер солиғидан озод қилинади.
· Бюджет маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган бассейнларда шуғулланиш ва улардан фойдаланиш учун ногиронлиги бўлган болалар тўловдан озод этилади.
· Болаликдан ногирон бўлганлар, шунингдек I ва II гуруҳ ногиронларининг МҲТЕКМнинг 3 баравари (3 млн 150 минг сўм) миқдоридаги маблағлари даромад солиғига тортилмайди.
· Ногиронлиги бўлган шахслар учун яратилган барча имкониятлар ҳақида ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!