Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-август ойларида хорижга қиймати 33,2 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 119,8 минг тонна қовун ва тарвуз экспорт қилган.
Қайд этилишича, қовун ва тарвуз экспорти ҳажми 2021 йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 50,1 минг тонна (71,8 фоиз)га кўпайган.
Ўзбекистон 2022 йилнинг 8 ойида энг кўп қовун ва тарвуз экспорт қилинган давлатлар:
Қозоғистон – 53,6 минг тонна;
Россия – 26,9 минг тонна;
Қирғизистон – 19,9 минг тонна;
Тожикистон – 12,2 минг тонна;
Латвия – 2,4 минг тонна;
Беларусь – 2,3 минг тонна.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!