Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, 14–15 апрелда ёғингарчилик кутилмайди, 16 апрелда баъзи жойларда бироз қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15–16 апрелда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15 даража, кундузи 14–15 апрелда 23-28 даража, 16 апрелда 18-23 даража иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, 14–16 апрелда ёғингарчилик кутилмайди, 16 апрелда баъзи жойларда бироз қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15–16 апрелда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 13-18 даража, кундузи 25-30 даража иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, 14 апрелда кечаси ва эрталаб баъзи жойларда бироз қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. 15 апрелда ёғингарчилик кутилмайди, 16 апрелда баъзи жойларда бироз қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 14 ва 16 апрелда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 14–15 апрелда кечаси 12-17 даража, кундузи 24-29 даража, 16 апрелда кечаси 10-15 даража, кундузи 20-25 даража иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, 14 апрелда кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин 15 апрелда ёғингарчилик кутилмайди, 16 апрелда баъзи жойларда бироз қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 16 апрелда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20 даража, кундузи 14 апрелда 29-34 даража, 15–16 апрелда 32-37 даража иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, 14 ва 16 апрелда баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. 15 апрелда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади, 14 ва 16 апрелда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-17 даража, кундузи 23-28 даража иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, 14 ва 16 апрелда баъзи жойларда ёмғир ёғади, 14 апрелда айрим жойларда кучли бўлиши, момақалдироқ кузатилиши мумкин. 15 апрелда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 14 апрелда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10 даража, кундузи 14–15 апрелда 13-18 даража, 16 апрелда 10-15 даража илиқ бўлади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!