Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 32 йиллиги арафасида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов ташаббуси билан мактаб ўқувчилари учун Қизил китоблар чоп эттирилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабар берди.
Қизил китоблар жами 40 000 нусхада бўлиб, республикадаги барча умумтаълим мактабларига тарқатилмоқда. Хусусан, бугунга қадар Хоразм вилоятида 2000 та, Сирдарё вилоятида 1250 та, Жиззахда 2050 та, Навоийда 1400 та, Қашқадарё вилоятида эса 4000 та китоб ўқувчилар қўлига етиб борган.
Таъкидланишича, Қорақалпоғистон Республикаси ва бошқа вилоятларда ҳам ўқувчилар Қизил китоб билан таъминланади. Бундан ёш авлодда экологик онг ва маданиятни шакллантириш, уларга табиатга эҳтиёткорона муносабатда бўлишни ўргатиш мақсади кўзланган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!