$
12875.06 UZS
13.23
124.75 UZS
-0.72
13406.80 UZS
-90.4
Кечаси -6°

Ўзбекистонлик кабел ишлаб чиқарувчилар илк марта халқаро кўргазмада қатнашади

11:27 / 15.06.2022

Ўзбекистон-Германия ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш, ўзаро товар айланмасини ошириш ҳамда Европа компаниялари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида 2022 йил 20-24 июнь кунлари Германиянинг Дюссельдорф шаҳрида бўлиб ўтадиган Европанинг энг нуфузли “Wire and Tube Fair 2022” халқаро кўргазмасида Ўзбекистоннинг электротехника саноати 10 га яқин корхоналари илк маротаба марказлашган кўргазма стенди билан иштирок этади.

Ушбу кўргазма кабель сим йўналишида нафақат Европадаги балки дунёдаги энг нуфузли кўргзама ҳисобланиб, 1986 йилдан бери ташкил этиб келинмоқда. Жорий йилда кўргазмага 1800 дан ортиқ компаниялар иштироки кутилмоқда.

Кўргазма доирасида нафақат иштирок этиш, балки Германиянинг нуфузли компаниялари билан инвестиция ва экспорт имкониятларини кенгайтириш мақсадида бир қатор сессиялар ва Б2Б учрашувлар ўтказиш ҳам кўзда тутилган. Бу билан Европанинг қатор компанияларини Ўзбекистонга кенгроқ жалб этиш ва ушбу мамлакатга экспорт шартномаларини кўпайтириш бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқилади.

Такидланишича, 2021 йилда “GSP+” тизими доирасида 6 минг 200 турдаги маҳсулотларни Европа Иттифоқига божсиз экспорт қилиш имконияти яратилди. Бу, ўз навбатида, электротехника саноати корхоналарининг Европа бозорларига ҳам ҳеч қандай тўсиқларсиз, эркин кириб боришини кафолатлайди. Мазкур кўргазманинг Ўзбекистон электротехника саноати корхоналари учун Европа бозорларига кириш имкониятини бериши кутилмоқда.

Маълумот учун, Европа кабель бозорининг йиллик ҳажми 55 млрд доллар (2021 йил) бўлиб, жаҳон кабель бозорининг 38 фоизини ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев 13 июнь куни стандартлаштириш ва сертификатлаштириш соҳасидаги самарадорликни ошириш масалаларига бағишлаб ўтказилган йиғилишида йил якунигача саноат соҳалари 27 та халқаро кўргазмаларда иштирок этиб, Европа бозорларига кириб боришларини таъминлаш юзасидан тегишли кўрсатма ва топшириқлар берган эди.

 


Бу ҳам қизиқ

АҚШдан Ўзбекистонга 1 йил ичида неча киши депортация қилинди?

АҚШдан Ўзбекистонга 1 йил ичида неча киши депортация қилинди?

Бу ҳақда 2024 йил 19 декабрь куни эълон қилинган ҳисоботда келтирилган.
15:01 / 22.12.2024
Шавкат Мирзиёев янгиланган божхона кодекси лойиҳасини ишлаб чиқишни буюрди

Шавкат Мирзиёев янгиланган божхона кодекси лойиҳасини ишлаб чиқишни буюрди

Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар билан учрашув ўтказди.
20:27 / 20.12.2024
БМТ Бош Ассамблеяси Исроилга қарши резолюция қабул қилди

БМТ Бош Ассамблеяси Исроилга қарши резолюция қабул қилди

Ушбу резолюцияни 137 давлат ёқлаб овоз берган, шу жумладан, Ўзбекистон ҳам. Яна 12 давлат унга қарши овоз берган.
16:10 / 22.12.2024
Туркияда тез ёрдам вертолёти ҳалокатга учради

Туркияда тез ёрдам вертолёти ҳалокатга учради

Бу ҳақда “Cumhuriyet” хабар берди.
17:42 / 22.12.2024
Кимларга “контракт пули” тўлаб берилади?

Кимларга “контракт пули” тўлаб берилади?

“Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга тўлов-контракт суммасининг 50 фоизгача, аммо базавий ҳисоблаш миқдори (375 минг сўм)нин…
17:05 / 22.12.2024
Қашқадарё МЧЖ иссиқлик тармоғини таъмирлашда қарийб 1 млрд сўмни ўзлаштирди

Қашқадарё МЧЖ иссиқлик тармоғини таъмирлашда қарийб 1 млрд сўмни ўзлаштирди

Бу ҳақда Бош прокуратура департаменти хабар берди.
19:28 / 21.12.2024
Тошкентда Ўзбекистон-Миср бизнес-форуми бўлиб ўтади

Тошкентда Ўзбекистон-Миср бизнес-форуми бўлиб ўтади

24 декабрь куни Тошкентда Ўзбекистон ва Миср ўртасидаги ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилиши ва Ўзбекистон-Миср би…
18:43 / 22.12.2024
Эронда миллий валюта янгиланади

Эронда миллий валюта янгиланади

Эронда кенг кўламли молиявий ислоҳотлар режалаштирилган. Бу миллий валютада сезиларли ўзгаришларга олиб кела
21:16 / 21.12.2024
Ўзбекистон ва АҚШ қўшма лойиҳа ташаббусларини муҳокама қилди

Ўзбекистон ва АҚШ қўшма лойиҳа ташаббусларини муҳокама қилди

Унда инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Акрам Алиев иштирок этди.
19:44 / 22.12.2024
Европа Иттифоқи Россияга қарши 16-санкциялар пакетини жорий қилади

Европа Иттифоқи Россияга қарши 16-санкциялар пакетини жорий қилади

Европа Иттифоқи Россия томонидан Украинага бўлган босқиннинг 3 йиллиги муносабати билан мамлакатга қарши 16-санкциялар пакет…
14:15 / 22.12.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!