Саудия Арабистони яшил майдонларида ўтказилаётган U-17 Осиё кубогининг чорак финал ўйинлари давом этмоқда. 13 апрель куни БАА ёшлари устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган ўзбекистонликларга ярим финал босқичида Шимолий Корея термаси рақиблик қилади. Ушбу ўйин Тошкент вақти билан 17 апрель куни 22:15 да бошланади.
Шимолий Кореянинг 17 ёшгача бўлган футболчилари чорак финал баҳсида Индонезиялик тенгдошларини йирик 6:0 ҳисобида мағлуб қилишди.
Шунингдек, мезбон Саудия Арабистони ҳам ярим финал баҳсида Тожикистон – Жанубий Корея жуфтлиги ғолиби билан тўқнаш келади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!