$
12938.20 UZS
-26.23
159.51 UZS
1.23
14710.73 UZS
-33.72
21° Кечаси 11°

Президент Янги Андижондаги бунёдкорлик ишларини кўздан кечирди

19:41 / 15.04.2025

Андижон мамлакатимизда аҳоли энг зич жойлашган ҳудуд. Ўзбекистоннинг 10 фоиз аҳолиси 1 фоиз ерида яшайди. Шу боис давлатимиз раҳбари ташаббуси билан 2021 йилда янги шаҳар қурилиши бошланган эди. Бу галги ташрифда Президент лойиҳанинг илк натижаларини кўрди.

Ушбу шаҳар Андижон туманидаги адирликда, қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаган 4 минг гектар майдонда барпо этилмоқда. Қурилиш саккиз босқичда режалаштирилган бўлиб, ҳозирда 1 минг 770 та хонадонли 63 та уй фойдаланишга топширилган. Шунингдек, 1 минг 680 ўринли мактаб, 420 ўринли болалар боғчаси, 250 қатновга мўлжалланган поликлиника қурилган. Енгил саноат корхонаси, ипотека маркази ташкил этилган.

Давлатимиз раҳбари ҳудуд бўйлаб юриб, янги мажмуаларни кўздан кечирди.

Тайёр хонадонларнинг кўпчилигига оилалар кўчиб келиб, яшамоқда. Ўйин майдончаларидаги болакайларнинг шодликлари кўнгилларга қувонч, ҳаловат бағишлайди. Бунёдкорлик ишлари жадал давом эттирилиб, бу йил мингдан зиёд хонадонли яна 40 та кўп қаватли уй барпо этилади.

Иншоотлар йўл, электр энергияси, табиий газ, сув, иссиқлик каби зарур тармоқлар билан таъминланган. Ичимлик суви етказиб бериш учун сиғими тўрт минг метр куб бўлган сув сақлаш ва узатиш иншооти ишга туширилди.

19 гектар майдонда “Янги Ўзбекистон” боғи барпо этилиб, ўн минг тупдан ортиқ манзарали дарахт кўчатлари, бута ва гуллар экилди. Амфитеатр, дам олиш жойлари, декоратив йўлаклар, кафелар, болалар ўйингоҳи, ёритиш тизимларига эга бўлган боғ Янги Андижоннинг кўрки бўлади. 

Бу ердаги “Ватанпарвар боғи” катта рамзий маънога эга. Боғдаги “Ватанга қасамёд” монументи, музей, концерт ва томоша майдонлари меҳмонларда катта таассуротлар қолдиради.

Лойиҳа кўлами кенг. Ҳудуднинг 1 минг 439 гектарида 2 мингта кўп қаватли турар жой қад ростлайди. Шунингдек, кўплаб савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари, 1 минг 820 гектарда яшил ҳудудлар ташкил этилади. Қурилишлар битгач, бу ерда 410 минг нафардан зиёд аҳоли яшаши мумкин бўлади.

Шу ерда янги қурилиш ва ободонлаштириш лойиҳалари тақдимот қилинди. Унга кўра, Алишер Навоий номидаги истироҳат боғи таъмирланади. Янги Андижонда Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳайкали ўрнатилади. Президент бунда Бобурнинг сиймосини ҳаққоний акс эттириш, атрофини бобурийлар мероси бўйича тематик паркка айлантириш юзасидан ўз фикрларини билдирди.

Давлатимиз раҳбари янги боғда ҳунармандчилик, бадиий ва амалий санъат кўргазмаларини томоша қилди. Андижонда ҳар йили рассомлар фестивалини ўтказиш ташаббусини илгари сурди.


Video Player is loading.

														
														Хитой АҚШ билан савдо урушидан мафкуравий восита сифатида фойдаланмоқда

Хитой АҚШ билан савдо урушидан мафкуравий восита сифатида фойдаланмоқда

The Wall Street Journal нашрининг экспертларга таяниб ёзишича, бу Хитой Коммунистик партиясининг ҳокимиятини мустаҳкамлаши ҳ…
08:31 / 21.04.2025

														
														21 апрель куни қандай об-ҳаво кузатилади?

21 апрель куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ҳарорат кечаси 9-11 даража, кундузи 21-23 даража бўлади.
23:03 / 20.04.2025

														
														U-17 Осиё кубоги финал. Иккита қизил карточка олган Ўзбекистон Саудия Арабистонини тор-мор қилиб, Осиё чемпионига айланди

U-17 Осиё кубоги финал. Иккита қизил карточка олган Ўзбекистон Саудия Арабистонини тор-мор қилиб, Осиё чемпионига айланди

Саудия Арабистони яшил майдонларида ўтказилаётган U-17 Осиё кубоги ўз ниҳоясига етди. Мусобақа финалида мезбон Саудия Арабис…
21:57 / 20.04.2025

														
														Ўзбекистон мобил интернет тезлиги рейтингида бир поғона пастлади

Ўзбекистон мобил интернет тезлиги рейтингида бир поғона пастлади

2025 йил март ойида Ўзбекистон speedtest Global Index мобил Интернет тезлиги рейтингида 71-ўринни эгаллади.
21:02 / 20.04.2025

														
														Оролни ҳимоя қилиш марафонида ўн мингга яқин иштирокчи қатнашди

Оролни ҳимоя қилиш марафонида ўн мингга яқин иштирокчи қатнашди

Андижонда бўлиб ўтган Eco-Саве Aral-2025 халқаро экологик марафонида ўн мингга яқин киши иштирок этди. Бу ҳақда Ўзбекистон С…
19:56 / 20.04.2025

														
														Япония делегацияси Ўзбекистон билан соғлиқни сақлаш, IT ва меҳмонхона бизнесидаги ривожланишни муҳокама қилди

Япония делегацияси Ўзбекистон билан соғлиқни сақлаш, IT ва меҳмонхона бизнесидаги ривожланишни муҳокама қилди

Жорий йилнинг 18 апрель куни Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Нара шаҳри мери Ге…
19:01 / 20.04.2025

														
														Ўзбекистон уй-жой фондининг умумий майдони 4 йил ичида 1,3 баробарга ошди

Ўзбекистон уй-жой фондининг умумий майдони 4 йил ичида 1,3 баробарга ошди

2025 йил 1 январь ҳолатига Ўзбекистон уй-жой фондининг умумий майдони 703,8 млн м2 ни ташкил этди, бу 2021 йилга нисбатан 1,…
18:37 / 20.04.2025

														
														Тошкентда маст ҳолда одамларга пичоқ ўқталган эркак 10 суткага қамалди

Тошкентда маст ҳолда одамларга пичоқ ўқталган эркак 10 суткага қамалди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИБ расмий маълумот берди.
16:17 / 20.04.2025

														
														Эртага баъзи жойларда ёмғир ёғади

Эртага баъзи жойларда ёмғир ёғади

“Ўзгидромет” эртага, 21 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.
12:38 / 20.04.2025

														
														“Янгийўл тумани ИИБга чақирилиб, бир неча соат ушлаб турилдим” – Расул Кушербаев

“Янгийўл тумани ИИБга чақирилиб, бир неча соат ушлаб турилдим” – Расул Кушербаев

Собиқ депутат унга нисбатан асоссиз ариза билан яшаш жойи Янгийўлда эмаслигига қарамай, айнан шу туман ИИБси иш билан шуғулл…
11:48 / 20.04.2025

Бу ҳам қизиқ

Оролни ҳимоя қилиш марафонида ўн мингга яқин иштирокчи қатнашди

Оролни ҳимоя қилиш марафонида ўн мингга яқин иштирокчи қатнашди

Андижонда бўлиб ўтган Eco-Саве Aral-2025 халқаро экологик марафонида ўн мингга яқин киши иштирок этди. Бу ҳақда Ўзбекистон С…
19:56 / 20.04.2025
Руслан Абдуллаевга профбокс камари учун иккита жанг етарли бўлди

Руслан Абдуллаевга профбокс камари учун иккита жанг етарли бўлди

Бугун, 20 апрель куни АҚШнинг Калифорния штати Оушенсайд шаҳрида ўтказилган профессионал бокс оқшомида ўзбекистонлик чарм қў…
11:04 / 20.04.2025
U-17 Осиё кубоги финал. Иккита қизил карточка олган Ўзбекистон Саудия Арабистонини тор-мор қилиб, Осиё чемпионига айланди

U-17 Осиё кубоги финал. Иккита қизил карточка олган Ўзбекистон Саудия Арабистонини тор-мор қилиб, Осиё чемпионига айланди

Саудия Арабистони яшил майдонларида ўтказилаётган U-17 Осиё кубоги ўз ниҳоясига етди. Мусобақа финалида мезбон Саудия Арабис…
21:57 / 20.04.2025
Татаристонда оғир касалликка чалинган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Татаристонда оғир касалликка чалинган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

“Ўзбекистон Бош консулхонаси кўмагида Татаристонда оғир касалликка чалинган юртдошимиз Ўзбекистонга қайтарилди”, – деб хабар…
14:10 / 19.04.2025
Эртага баъзи жойларда ёмғир ёғади

Эртага баъзи жойларда ёмғир ёғади

“Ўзгидромет” эртага, 21 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.
12:38 / 20.04.2025
Хитой АҚШ билан савдо урушидан мафкуравий восита сифатида фойдаланмоқда

Хитой АҚШ билан савдо урушидан мафкуравий восита сифатида фойдаланмоқда

The Wall Street Journal нашрининг экспертларга таяниб ёзишича, бу Хитой Коммунистик партиясининг ҳокимиятини мустаҳкамлаши ҳ…
08:31 / 21.04.2025
Ўзбекистон мобил интернет тезлиги рейтингида бир поғона пастлади

Ўзбекистон мобил интернет тезлиги рейтингида бир поғона пастлади

2025 йил март ойида Ўзбекистон speedtest Global Index мобил Интернет тезлиги рейтингида 71-ўринни эгаллади.
21:02 / 20.04.2025
Россия Украинага Пасха сулҳини таклиф қилди

Россия Украинага Пасха сулҳини таклиф қилди

NYT нашрига кўра, Россия президентининг бу қадами Трампнинг “тоқатсиз маъмуриятига” РФ ҳали ҳам музокаралар олиб боришга тай…
08:37 / 20.04.2025
21 апрель куни қандай об-ҳаво кузатилади?

21 апрель куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ҳарорат кечаси 9-11 даража, кундузи 21-23 даража бўлади.
23:03 / 20.04.2025
Конгода кема ёниб кетиши оқибатида 150 га яқин киши ҳалок бўлди

Конгода кема ёниб кетиши оқибатида 150 га яқин киши ҳалок бўлди

Агентликнинг қайд этишича, эски ёғоч кемалар қишлоқлар ўртасида асосий транспорт воситаси ҳисобланади ва кўпинча белгиланган…
12:27 / 19.04.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!